Умумтехник “taсдиқлайман” фанлар


Вариант №7 Мелиорация ва машиналари” фанидан ЯН


Download 1.93 Mb.
bet7/32
Sana08.04.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1342576
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32
Bog'liq
Mashinalar YK

Тузувчи Ш.Мардонов

Вариант №7


Мелиорация ва машиналари”

фанидан ЯН



  1. Булдозернинг ишлаши.

Булдозeр ўзиюрар, даврий ҳаракатланадиган ер ковлаш-ташиш машинаси бўлиб, грунтни қатламма-қатлам қирқиб, кeракли жойга ташиш ва текислаш ишларида ишлатилади. Айрим булдозeрлар грунтни юмшатувчи иш жиҳозлари билан жиҳозланган бўлиб, ўта қаттиқ грунтларни юмшатиб, сўнг қазиш ва кўчириш ишларини олиб боради. Вазифасига кўра булдозeрларнинг умум ишларда ишлатиладиган ва махсус хиллари бўлади. Умумий ишларда ишлатиладиган булдозeрлар ер қазиш ва уни кeракли жойга ташиш (100 м гача) ишларининг асосий турларини шунингдек, бошқа ёрдамчи ишларни бажаришда ишлатилади. Буни у турли грунтларда ҳамда ҳаво ҳарорати ±40 0С бўлган мўътадил иқлим шароитида ҳам ҳарорати - 600С гача етадиган совуқ иқлим шароитида ҳам бажара олади.



  1. Машиналарнинг юриш жихозларининг вазифаси.

Қурилиш машиналарини бир иш жойидан бошқа иш жойига уни қўшимча ташувчи воситаларисиз бориши учун унинг юриш ускуналаридан фойдаланилади. Қурилиш машиналарида асосан юриш ускуналарининг қуйидаги турлари қўлланилади; ўрмаловчи (занжирли), ғилдиракли, темир йўлда ва одимлаб (қадамлаб) юрадиган, сув ҳавзаларида сузиб юрадиган
Ўрмаловчи ( занжирли) юриш ускуналари асосан махсус йўллар бўлмаган жойларда қўлланилади. Улар асосан икки занжирли бўлиб, машина массасининг ортиши билан уларнинг сони ошиши мумкин (уч,тўрт, олти, саккиз ва ҳ.к.). Бу ускуналарнинг грунтга берадиган солиштирма босими 0,015...0,60 МПа бўлиб, ҳаракат тезлиги 0,05...9 км/соат ни ташкил қилади.
Ғилдиракли юриш ускуналари, массаси унча катта бўлмаган (80 тоннагача) қурилиш машиналарида ўрнатилган бўлиб, бу машиналарнинг тезлиги 5...80 км/соат оралиқда бўлиб, уларнинг грунтга берадиган солиштирма босими 0,2...0,5 МПа ни ташкил қилади. Бундан шуни хулоса қилиш мумкинки, ўрмаловчи юриш ускуналарига нисбатан тезлиги юқори бўлсада, грунтга берадиган солиштирма босими ҳам анча юқори. Бу эса уларнинг ўтувчанлигини камайтиришига сабаб бўлади.
Одимловчи (қадамловчи) юриш ускуналари, массаси жуда катта бўлган машиналарда қўлланилади. Масалан қадамловчи экскаваторларда.
Қадамловчи юриш ускунасининг эксцентрик вал ёрдамида ишлайдиган тури ҳам мавжуд.

3.Фаол иш жиҳозли грунт юмшатувчи машиналар.



Ҳозирда фаол иш жиҳозига эга бўлган грунтни юмшатувчи машиналардан кенг кўламда фойдаланилмоқда. Бунда асосан тебранма ҳаракатдан фойдаланиб, грунтни юмшатувчи иш жиҳозини титратиш усули кенг тарқалган. Шунингдек, ўта қаттиқ ва музлаган грунтларни юмшатишда траншея усули қўлланилиб, уларни қазишда фаол иш жиҳозига эга бўлган, кўп тишли ротор ёки занжирлардан фойдаланилади.
4.Грейдер-элеваторларнинг тузилиши, ишлаш жараёни ва иш унумдорлиги.
Грейдер-элеваторлар узлуксиз ишлайдиган ер қазиш машинаси бўлиб, улар I...III гуруҳ грунтларни қатлам-қатлам қилиб қирқиб, уни маълум масофага ёки юк машиналарига транспорт қилишда ишлатилади Грейдер-элеваторларнинг ярим тиркама тури кенг тарқалган бўлиб, уларнинг иш унумдор-лиги 400...1600 м3/соат оралиғида бўлади.
Грейдер-элеваторнинг грунтни қирқувчи иш жиҳози ўз ўқига нисбатин маълум бурчак остида жойлашган бўлиб, ўзи қирқган грунтни тасмали юклагичга узатади. Тасмали юклагич грунтни маълум масофага ёки юк машиналарига транспорт қилади.



Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling