12-маъруза. Органик моддаларнинг асосий манбалари. Нефт, табиий газ, КЎмир, сланц ёқИЛҒиси. ЁҚИЛҒи турларини қайта ишлаш
Download 1.64 Mb. Pdf ko'rish
|
207 12-МАЪРУЗА. ОРГАНИК МОДДАЛАРНИНГ АСОСИЙ МАНБАЛАРИ. НЕФТ, ТАБИИЙ ГАЗ, КЎМИР, СЛАНЦ ЁҚИЛҒИСИ. ЁҚИЛҒИ ТУРЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ Углеводородлар табиатда кенг тарқалган. Ер пўстлоғида уларнинг аралашмаси нефть, табиий газлар, асфальт ва озокерит ҳолида бўлади. Революцияга қадар Россияда нефть ва ёнувчан газлар саноат хом ашёси сифатида деярли ишлатилмас эди. Бирорта ҳам магистрал газ қувури ётқизилмаган эди. Табиий газнинг фақат жуда оз миқдоридангина Боку ва Грознийдаги заводларда ҳамда нефть корхоналарида ёқилғи сифатида ва мамлакатнинг баъзи шаҳарларида кўчаларни ёритиш мақсадларида фойдаланилар эди. Ҳозирги вақтда нефть ва табиий газ органик хом ашёнинг қолган барча тури шу жумладан тошкўмир смоласини ҳам органик синтезнинг деярли барча процессларидан сиқиб чиқармоқда. Нефть қазиб чиқариш жиҳатидан МДҲ дунёда иккинчи ўринда (Араб мамлакатларидан кейин) туради; табиий газнинг то : пилган ва ишга туширилган запаслари ҳозирнинг ўзидаёқ -3.000 млрд. м 3 дан ошиб кетди, потенциал запаслари эса 60000 млрд.дан зиёдроқдир бу эса АҚШдаги газнинг потенциал запасларидан икки марта кўп бўлиб дунёдаги газ ресурсларининг тахминан учдан бирини ташкил этади. 1970 йилда 349 млн. тонна нефть ва 198 млрд. м 3 табиий ҳамда йўлдош газлар қазиб чиқарилди. Шундай қилиб, 1913 йилдагига қараганда 39 марта, 1940 йилдагига қараганда 11 марта ва 1958 йилдагига қараганда 3 марта кўп нефть қазиб чиқарилди. 1970 йилда мамлакатимизнинг ёқилғи балансида (7- жадвал) нефть ва газнинг салмоғи тахминан 60 процентни ташкил этди, 1975 йилга келиб бу миқдор 68 процентга етади. Нефть ва газ анча кўп иссиқлик бериши билан ёқилғининг бошқа турларидан фарқланади, масалан: 208 Табиий газ ........33500 кжоул м 3 Нефть билан бирга чикадиган йўлдош газ .... 4200 Босим остида сиқилган газ (пропан — бутан аралашмаси) Бензин ......... 88 000 Тошкўмир ....... 43 100 Қўнғир кўмир ..... 20 900—28 200 Торф (намлиги 40%) . . 12500-16800 11 Аралаш ёғоч ...... 200 12600 Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling