215
нефтнинг ярмидан кўпроғини бензинга айлантиришга муваффақ бўлинмоқда.
Суюқ нефть маҳсулотларни крекинглаш—нефтни қайта ишлаб авиация ёқилғиси
ва бошқа тур ёқилғилар олишнинг ҳозирги пайтдаги асосий йўналишидир.
Крекинглаш процессининг моҳияти нефть маҳсулотларини 450—650°С гача
қиздиришдан иборат бўлиб, натижада хом ашёдаги юқори молекуляр
углеводородлар
парчаланади,
бунда
ҳосил
бўладиган
молекулалар
қолдиқларининг бир қисми эса ўзаро
реакцияга киришиб, бошқа
углеводородларга айланади. Қрекинглаш процесси нормал атмосферада ёки
юқори босим (70 атм гача) остида, катализатор иштирокида ёки катализаторсиз
олиб бориладн. Нефть маҳсулотларини катализаторлар
иштирокида крекинглаш
каталитик крекинг, катализаторсиз крекинглаш эса термик крекинг дейилади.
Нефтни крекинглаш қурилмасининг соддалаштирилган схемаси 5-расмда
кўрсатилган. Тозаланмаган нефть иссиқ алмаштиргичда иситилгач дастлабки
колонка 4 да паст ҳароратда қайнайдиган барча компонентлар ажралиб чиқиш
учун
етарли
бўлган
ҳароратгача
трубали
қиздиргич 1 да
қиздирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: