12-маъруза. Органик моддаларнинг асосий манбалари. Нефт, табиий газ, КЎмир, сланц ёқИЛҒиси. ЁҚИЛҒи турларини қайта ишлаш


Download 1.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/15
Sana07.02.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1174920
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
1--§. Нефть кимёси
Нефтнинг пайдо бўлиши. Нефть жуда қадим замонлардан бери маълум 
бўлишига қарамай унинг ҳосил бўлиши хақидаги масала узоқ вақтга қадар 
муаммолигича қолаверди. Нефтнинг ҳосил бўлишига оид бир қанча назариялар 
бор. Баъзи назарияларга кўра нефть ўсимлнк ва ҳайвонот қолдиқларининг чуқур 
ўзгаришлари натижасида ҳосил бўлган маҳсулот деб қаралса, бошқа 
назарияларда нефть минерал моддалардаа ҳосил бўлган дейилади.
Нефть органик моддалардан ҳосил бўлган, деган фикрни биринчи бўлиб М. 
В. Ломоносов айтди. Унинг фикрига кўра, барча ёнувчан фойдали қазилмалар —
торф, кўмир, сланецлар,нефть ва газ — ҳосил бўлиши жиҳатидан бир-бирига
боғлиқдир. Ломоносов кўмирнинг органик моддалардан ҳосил бўлганига
шубҳа қилмаган, бевосита нефть хақида эса шундай деб ёзган эди: «Тайёр
бўлаётган тошкўмирлардан ер ости иссиғи таъсирида қўнғир ва қора мойсимон
материя ҳайдалади ва қуруқ ҳамда ҳўл ҳолда, сув билан тўлган ҳолатда бўшлик 
ва турли ёриқлардан чиқиб келади». Шундай қилиб, М.В. Ломоносов ўсимлик 
қолдиқларининг тўпланиши, кейин уларнинг кўмирга айланиши ва, ниҳоят, ер 
бағрида содир бўладиган тошкўмирнинг ҳайдалишига ўхшаш процесслар
натижасида нефть ҳосил бўлади, деб ҳисоблар эди. Анорганик назарияга кўра (Д. 
И. Менделеев ҳам шу назария тарафдори эди) нефть Ер бағридаги қизиган 
металлар карбидларининг ёриқлардан сизиб кирган сув билан ўзаро таъсир 
этишидан ҳосил бўлган, деб қаралади. XX асрнинг 30-йилларида академик 
И.М.Губкин нефтнинг органик моддалардан ҳосил бўлганлигини далиллар билан 


209 
исботлаб берди. Бу назария сапропель назарияси дейилади. Губкин сапропель, 
яъни одатда оқмайдиган сув ҳавзаларининг—кўллар, лагун ва кўрфазлар тубида, 
баъзан эса очиқ денгизларнинг қирғоққа яқин жойларида қалин қатлам бўлиб 
тўпланиб қоладиган балчиқлар асос модда бўлиб, улардан геологик даврлар 
мобайнида нефть ҳосил бўлганлигини исботлади. Мураккаб кимёвий процесслар 
натижасида қисман нефтга айлана оладиган органик моддалар ҳайвонот 
организмида ҳам, ўсимлик организмида ҳам бўлади. Бу организмларнинг 
кўпчилиги нобуд бўлганидан кейин ёпиқ ёки ярим ёпиқ ҳавзалар тубида ва очиқ 
денгизларнинг қирғоқбўйи қисмларининг тубида тўпланади, бу ерда улар лой 
билан аралашиб балчиқ — сапрогель қилади. Органик моддаларнийг парчаланиш 
процесслари, бактериялар ва радиоактив нурланишларнинг таъсири натижасида 
сапропелдан нефть, газлар ва бошқа моддалар ҳосил бўлган. Совет ва чет эл 
нефтчи олимларининг текширишлари нефть ҳосил бўлиш процесслари ҳозирги 
кунда ҳам содир бўлаётганлигини кўрсатди.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling