Университети география ва геоахборот тизимлар
Download 287.42 Kb.
|
4А ЗИЁЙИТДИНОВ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Харитада қуйидаги воқеа, ходиса ва жараёнлар тасвирланган
АМАЛИЙ ИШ ЖАВОБЛАРИУмумгеографик хариталарни лойихалаш ва тузиш фанидан амалий машғулот топшириқларини бажариш учун “СНОВ” аҳоли пункти хари- таси танлаб олинди. Харита масштаби 1:10 000 га тенг. Топшириқни ба- жариш учун хаританинг релъеф характерли нуқтаси тасвирланган қисми танлаб олинди ва фрегменти тайёрланди. Харитада қуйидаги воқеа, ходиса ва жараёнлар тасвирланган:Релъеф. Ўсимлик қоплами. Алоқа йўллари. Харита фрагментини тайёрлашда қуйидаги қўлланмалардан фойдаланилди: Рельефни тасвирлашда фойдаланиладиган қўлланмалар. Гидрография ва ахоли яшаш пунктларини тасвирлашда фойдаланила-диган қўлланмалар. Автомобиль, темир ва бошқа йўлларни тасвирлашда фойда- ланиладиган қўлланмалар. Чегаралар ва бошқа объектларни тасвирлашда фойдаланиладиган қўлланмалар. Ҳудудни ўрганиб чиқиш натижасида тузилган географик маълу- мотномада, ҳудуднинг умумий табиий ва иқтисодий географик тавсиф- ларидан ташқари, қуйидаги ҳолатлар ҳам қайд қилиб ўтилиши талаб этила- ди: бир қисми ушбу харитага олинаётган жой ҳисобланган, орографик ҳудудни таърифлаш; асосий тоғтизмалари ва худудий баландликларни кўрсатиш; харита фрагментида тасвирланилаётган рельефнинг келиб чиқишини таърифлаб бериш: аккумулятив, денудацион, вулқоноген, музликга оид, тоғ– чўкинди, қолдиқлар асосида ва; замонавий рельеф хосил қилувчи жараёнларга тавсиф бериш; рельефни баландлик кўрсаткичларига таъриф бериш: энг баланд, ўртача ва энг паст, мутлоқ ва нисбий баландлик қийматлари, уларнинг майдон бўйича тақсимланиши; орографик схемани тузиб чиқиш, унинг таркибида турли типдаги рельефга эгабўлган ҳудудларни ажратиб кўрсатиш. Орографик схемани тузишда ишни асосий орографик чизиқларни ажратиб кўрсатишдан бошлаш таклиф қилинади: биринчи ва иккинчи даражали тоғтизмалари, шунингдек, бирламчи ва иккиламчи тартибдаги даралар, йўл билан тоғли худудлар ва дарё ҳавзаларининг орографик таркибига ойдинлик киритилади. Макроморфологик таркибий тузилмалар аниқлангандан сўнг, мезоморфологик структуралар таркиблари аниқ- ланади. Бунда ўрганилаётган ҳудудни рельефи бўйича бўлиниши алоҳида қисмлар асосида тавсифланади. Мезоморфологик структуралар таркибига: баландликлар, чўққилар, водийлар, ён бағирлар киритилади. Орографик чизмада қуйидагилар ҳам кўрсатилиши мумкин: Тоғтизмаларининг планли жойлашиши (кенглик бўйича, меридиан бўйлаб, чўзилган, овалсимон, тўғри чизиқли, эгри–бугри ва бошқалар.). ҳар хил тавсифга эга бўлган (алп, ўткир, платосимон, айлана, ясси ва бошқалар.) тоғ чўққилари; ҳар хил шаклдаги баландликлар (гумбазли, пирамида, конус, чодир ва бошқалар.); ҳар хилдаги кўндаланг кесимга эга бўлган водийлар (в – симон, у – симон, қутисимон); ҳар хил шаклдаги ёнбағирлар (қавариқ, кўтарилма, тўғри ҳолатда); ҳар хил қияликка эга бўлган ёнбағирлар (нишаб, тик, жарсимон); симметрик (асимметрик) тавсифдаги водийлар ва оғтиз- малари; махсус шартли белгилар билан ифодаланувчи рельеф шакллари: тўкилмалар, даралар, узун водийлар, қоялар, жарлар, ўпқонлар, тошли сочилмалар, музликлар, ўзига хос баландликлар ва бошқалар. Сўнгра режа бўйича топографик харитада кўрсатиладиган барча элементлар бўйича тахририй кўрсатмалар тузиб чиқилади, бунда айниқса орографик чизмада ажратиб кўрсатилган жойлар рельефи бўйича клларни тузиб чиқилиши ҳақида батафсил маълумотлар келтирилади. белгилар билан ифодаланувчи рельеф шакллари: тўкилмалар, даралар, узун водийлар, қоялар, жарлар, ўпқонлар, тошли сочилмалар, музликлар, ўзига хос баландликлар ва бошқалар. Сўнгра режа бўйича топографик харитада кўрсатиладиган барча элементлар бўйича тахририй кўрсатмалар тузиб чиқилади, бунда айниқса орографик чизмада ажратиб кўрсатилган жойлар рельефи бўйича клларни тузиб чиқилиши ҳақида батафсил маълумотлар келтирилади. чиқилади, бунда айниқса орографик чизмада ажратиб кўрсатилган. Download 287.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling