Университети қўлёзма ҳуқуқида удк soatova Yulduz Soatovna


III боб. Содда гапнинг прагмалингвистик таҳлили:коммуникатив бирликларда дейксис тушунчаси


Download 140.5 Kb.
bet2/9
Sana07.04.2023
Hajmi140.5 Kb.
#1340554
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Yulduz dissertatsiya

III боб. Содда гапнинг прагмалингвистик таҳлили:коммуникатив бирликларда дейксис тушунчаси
3.1. Дарак гапда дейксис.................................................................................... 75-84
3.2. Сўроқ гапда дейксис.....................................................................................85-94
3.3. Буйруқ гапда дейксис..................................................................................95-96
3.4. Дейксисда эмоционаллик...........................................................................97-101
Боб бўйича хулоса……………………………………….……….......…....…102
IVбоб. Содда гапнинг прагматик таҳлили: коммуникатив бирликларда пресуппозиция ва тагмаъно
4.1. Дарак гапда пресуппозиция ва тагмаъно................................................... 104-112
4.2. Сўроқ гапда пресуппозициява тагмаъно.....................................................112-118
4.3. Буйруқ гапда пресуппозициява тагмаъно..................................................119-126
4.4. Пресуппозиция ва тагмаънода эмоцияниифодаловчи субъектив муносабат оттенкалари ...................................................................................................................126-132
Боб бўйича хулоса……………………………………….……..............…….…133-134
Умумий хулосалар………………………….................…………..............…..134-136
Адабиётлар рўйхати…………….....................…………..................................137-153


КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати
Инсон тафаккурининг бойиб бориши натижасида фан ҳам босқичма-босқич ривожланиб боради. Ҳар бир соҳада бўлганидек, тилшунослик соҳасида ҳам фанни ривожланитириш учун уни янги ғоялар, қарашлар билан бойитишга хизмат қилиш шу фаннинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Ўтган аср тилшунослик фанининг энг етакчи ва устувор таҳлил усули бўлган структурал метод нутқ фаолиятида лисоний ва нутқий сатҳни изчил фарқлаб, лисоний имкониятлар муайян тилдаги барқарор ўзгармас қонуниятларни очиб бергач, бундай қонуниятларнинг нутқий воқеланиши, аниқроғи, нутқий вазият, контекст билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш бир поғона юқори босқичга кўтарилди. Натижада, нутқ эгаси ва тил масаласи кўндаланг қўйилиб, фан антропоцентрик моҳият касб эта бошлади ва психолингвистика, социолингвистика, прагмалингвистика, когнитив тилшунослик, лингвокультурология каби янги йуналишлар шаклланди. Мулоқот жараёнида лисоний бирликларни танлаб олиш, уларни қўллаш ҳамда ушбу қўллашдаги бирликларнинг мулоқот иштирокчиларига таъсири масалаларини ўрганувчи1 прагмалингвистика ҳам ана шундай йуналишлардан биридир.
Бугунги кун тилшунослигининг асосий вазифаларидан бири – тилни амалиётга татбиқ этишдан иборат экан, тилшуносликка “қадам қўяётган” ҳар бир йўналишни соҳада тадқиқ этиш, ундан амалий фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш, ўзбек тилини ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида қўллаш каби йўриқларни тилни ўрганишда бош мақсад қилиб белгилашни тақозо этади. Тил бирликларини қўллашдан мақсад нутқий мулоқотни амалга ошириш, яъни бирон бир фикрни ифодалаш, ниманидир сўраш, нимагадир ундашдир. Тил, биринчи навбатда, сўзловчининг истаги, хоҳиши учун хизмат килади. Шу боис тилни синтактик бирликларнинг нуткий вазияти, нутқ эгаси билан боғлик ҳолда ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади. Ўзбек тилида содда гапнинг коммуникатив ва прагматик хусусиятларини ўрганиш масаласи юқорида қайд килинган муаммоларнинг таркибий қисми сифатида жуда долзарбдир. Тилшунослигимизда тил бирликларининг семантик структурасини текшириш ва прагматик маъноларини аниқлаш, бу маъноларнинг нутқда реаллашувида тил воситаларининг ўрнини белгилаш каби қатор муаммолар юзасидан қимматли назарий қарашлар майдонга келмоқдаки, бундай қарашлар ўзбек тилшунослигида прагмалингвистика йўналишининг тобора кенгайишига ва бу борада қатор тадқиқот ишларининг олиб борилишига йўл очмоқда. Албатта тилшунослигимиз қўлга киритаётган бу каби ютуқлар фаннинг ривожига ҳам муносиб ҳисса бўлиб қўшилади. Бугунги кунда она тилимизга, унинг ривожланишига доир бир қатор қарорлар қабул қилинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонлари; 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4479-сон “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 984-сон “Давлат тилини ривожлантириш департаменти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқиқот маълум даражада ўз ҳиссасини қўшади.

Download 140.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling