Университети қўлёзма ҳуқуқида удк soatova Yulduz Soatovna
Тадқиқотнинг амалий натижалари
Download 140.5 Kb.
|
Yulduz dissertatsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
- Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
дунё ва ўзбек тилшунослигидаги прагмалингвистик таянч тушунчалар ҳақида мавжуд назарий қарашлар батафсил таҳлили асосида чиқарилган хулосалар содда гапда коммуникация ва прагматиканинг ролини очиб беришга хизмат қилиши илмий-назарий жиҳатдан асосланган; коммуникация ва прагматиканинг мустақил тадқиқ объектига эга эканлиги назарий қарашлар асосида тадқиқ қилинган; дарак, сўроқ, буйруқ ва эмоционал типлар нутқий акт назариясига кўра таснифланган; коммуникатив бирликларнинг дейктик хусусияти таснифланган; коммуникатив бирликларнинг пресуппозиция ва тагмаънога муносабати тадқиқ этилган; прагмалингвистик таянч тушунчалар бадиий матн асосида содда гаплар доирасида таҳлил этилган. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги жаҳон ва ўзбек тилшунослигида бугунги кунга қадар тадқиқ этилган ишларни ўрганган ҳолда ўзбек тилшунослигининг ҳали тадқиқ этилмаган жиҳатининг танлаб олинганлиги ва мавзунинг тўғри танланганлиги, муаммонинг аниқ қўйилганлиги, шунингдек, ишни ёритишда аниқ илмий-назарий фикрларга таянган ҳолда хулосаларнинг тажриба натижаларига асосланганлиги, мисолларнинг аниқ манбалардан олинганлиги, мавзуга доир чиқарилган республика ва халқаро илмий конференция материаллари тўпламлари, хориж ва республика илмий журналларида чоп этилган мақолалар, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётда жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти чиқарилган назарий хулосалар ҳозирги кунда тилшуносликда долзарб ҳисобланган матн тилшунослиги, прагмалингвистика, психолингвистика, социолингвистика масалалари юзасидан мавжуд илмий-назарий маълумотларни кенгайтириши ва тўлдириш билан белгиланади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, чиқарилган назарий хулосалар тадқиқот доирасида тўпланган манбалар асосида соҳага оид терминлар луғатини тузиш; олий ўқув юртлари талабалари учун ўқув адабиётлари тайёрлаш; “Матн тилшунослиги”, “Лингвокультурология”, “Прагмалингвистика”, “Психолингвистика”, “Бадиий таҳлил асослари” каби фанлардан ўқув қўлланма ва дарсликлар тайёрлаш; мавзу юзасидан махсус курс ва семинарлар ташкил этишда, магистрлик диссертациялар ёзишда самарали фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади. Download 140.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling