Университети қўлёзма ҳуқуқида удк soatova Yulduz Soatovna


Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасаси илмий-тадқиқот ишлари режаси билан боғлиқлиги


Download 140.5 Kb.
bet4/9
Sana07.04.2023
Hajmi140.5 Kb.
#1340554
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Yulduz dissertatsiya

Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасаси илмий-тадқиқот ишлари режаси билан боғлиқлиги. Тадқиқот мавзуси Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек тилшунослиги кафедрасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлар режасига киритилган бўлиб, “Тилнинг ижтимоий, тарихий ва замонавий тараққиёти” мавзуси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбек тилида содда гапларнинг коммуникатив турларини прагматик аспектда тадқиқ этиш.
Тадқиқотнинг вазифалари. Содда гапларда коммуникация ва прагматика муносабатини очиб бериш учун қуйидаги вазифаларни бажариш кўзда тутилади:
– тил бирликларида коммуникация ва прагматика муносабатини ўрганиш;
– ўзбек тилида содда гапнинг актуал бўлиниши назариясини прагматик аспектда таҳлил қилиш;
– дарак, сўроқ, буйруқ, эмоционал гапларнинг ўзига хос прагматик қийматини белгилаш;
– гапнинг ифода мақсадига кўра турлари ва уларнинг пресуппозиция ҳамда тагмаъносига ишорасини тадқиқ этиш;

  • коммуникатив бирликларнинг дейксисга муносабатини тадқиқ этиш;

  • коммуникатив бирликларни нутқий акт таснифига доир таҳлил қилиш.

Тадқиқотнинг объекти. Ўзбек тилидаги содда гаплар ва матнлар тадқиқотнинг объектини ташкил этилади.
Тадқиқотнинг предмети. Прагмалингвистиканинг нутқий акт, интенционал таҳлил, пресуппозиция, тагмаъно, дейксис, дискурс, гапнинг актуал бўлиниши каби таянч тушунчалари тадқиқот предмети ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда тавсифлаш, таснифлаш, тизимлаштириш, дискурсив таҳлил усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбек тилида дарак, сўроқ, буйруқ гапларнинг прагматик маънолари тадқиқ этилган.
Жаҳон ва ўзбек тилшунослигидаги мавжуд назарий қарашларнинг батафсил таҳлили асосида коммуникатив типларнинг нутқий акт таснифи тизимлаштирилган.
Дейксис тушунчаси дарак, сўроқ, буйруқ гаплар доирасида таҳлил қилинган ва таснифланган.
Пресуппозиция ва тагмаъно каби таянч тушунчалар асосида дарак, сўроқ, буйруқ гаплар содда гаплар мисолида тизимлаштирилган ва таҳлил қилинган.
Коммуникатив бирликлар контекстда, микроматн доирасида, “жонли” мулоқот ичида таҳлил қилинган.
Содда гапларнинг бугунги замонавий тилшунослик қўлга киритган илмий-назарий хулосалар билан боғлиқликда ёритилиши, шунингдек, уларни прагмалингвистик нуқтаи назардан қайта тизимлаш ва таснифлаш тадқиқотнинг илмий янгилиги ҳисобланади.

Download 140.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling