KPI (Key Performance Indicator) (фаолият натижадорлигининг таянч кўрсаткичи)
Декан ўринбосари учун KPI:
АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР
Молиявий (таълим нархи, битта талабага тўғри келадиган маъмурий ҳаражатлар, дастур ва бўлимларнинг бюджети, даромадлар, грантлар, талабаларга кўрсатиладиган молиявий ёрдам улуши);
Талабаларнинг ютуқлари (талабаларнинг академик мобиллиги, уларнинг университет илмий-тадқиқот ишларидаги иштироки, ўзлаштириши, битирувчиларнинг ютуқлари);
Қабул жараёни (бошқа ОТМ лардан ўқишни кўчиришлари сони, факультетлар бўйича талабаларни қабул қилиш динамикаси);
Факультет ходимлари (кафедраларнинг илмий салоҳияти, ПЎларнинг ИТИда иштироки ва бошқа ютуқлар);
Хизматлар ва ресурслар
КРІ (Key Performance Indicators) – ишчи-ходимларнинг индивидуал натижадорлигини тавсифловчи таянч тушунчалар;
Мотивация – муассаса мақсадларига эришишда ишчи-ходимларни меҳнатга мойиллигини ошириш;
Рағбатлантириш – фаолият натижадорлигини ошириш мақсадида университет рахбарияти томонидан ишчи-ходимларни қўллаб қувватлаш;
Ходимларнинг KPI харитаси (факультет декани, кафедра мудири ва ПЎ лавозимлари бўйича) – ходимларнинг фаолияти натижаларини баҳолаш бўйича кўлланиладиган мезон ва кўрсаткичлар жамланмаси;
Минимал даражадаги натижадорлик – балларда ифодаланадиган мезоннинг минимал миқдори.
Максимал даражадаги натижадорлик - балларда ифодаланадиган мезоннинг максимал миқдори.
Умумий натижадорлик – KPI харитасига асосан ҳар бир мезон баллари бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси
КРІ натижалари бўйича рағбатлантириш – ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш.
Стратегик KPI – Ходим фаолиятини баҳоловчи асосий кўрсаткичлар (нашрлар сони, НИОКР нинг умумий хажми), хорижий талаба ва ПЎлар сони).
Рақобатбардошликни ошириш кўрсаткичлар – KPIга эришиш асосида турган кўрсаткичлар йиғиндиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |