Т/р
|
Амалга ошириладиган ишлар
|
Натижаларни ҳисоблаб бориш муддати
|
Балл
|
Балларни ҳисоблаш методикаси
|
|
Соҳалар буюртмалари асосида ўтказилган тадқиқотлардан олинган маблағлар
|
олти ой
|
0-3
|
Илмий бошқарма томонидан бир нафар профессор-ўқитувчи учун соҳалар буюртмалари асосида ўтказилган тадқиқотлардан олинган маблағлар бир йилда камида – 4 млн. сўм университет ҳисоб рақамига тушганида 3 балл берилади. Ҳар чоракда, ушбу сумманинг тўртдан бир қисми, яъни 1 млн туширилса, шу чорак учун энг юқори балл берилишига асос бўлади.
Ушбу бандда назарда тутилган вазифани бажарганлик учун бериладиган энг юқори балл факультетга тегишли кафедраларнинг асосий (ички ўриндош) штатни эгаллаган профессор-ўқитувчилар сони ва улар томонидан тушурилган пул маблағларидан келиб чиқиб белгиланади.
|
|
Маънавий ҳамда маърифий йўналиш бўйича давлат грантлари асосида ўтказилган тадқиқотлардан олинган маблағлар
|
олти ой
|
0-3
|
Бир нафар профессор-ўқитувчи учун Давлат грантлари асосида ўтказилган тадқиқотлардан олинган маблағлар бир йилда камида – 12 млн университет ҳисоб рақамига тушганида 3 балл берилади. Ҳар чоракда, ушбу сумманинг тўртдан бир қисми, яъни 4 млн туширилса, шу чорак учун энг юқори балл берилишига асос бўлади.