Unix операцион системасинин пайдо бўлиш тарихи unix операцион системаси архитектураси. Файллар системаси


Download 270.5 Kb.
bet3/12
Sana26.02.2023
Hajmi270.5 Kb.
#1232795
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Уникс

Фойдаланувчи интерфейси.


Фойдаланувчи билан UNIX тизимини алоқаси анъанавий усул, буйруқлар тилида амалга оширилади. (аммо ҳозирги даврда график интерфейслар оммалашмоқда).
Фойдаланувчи системага киргач, у учун буйруқли интерпретаторлардан бири жорий етилади. Одатда тизимда бир-бирига ўхшаш, аммо буйруқлар тилининг имкониятлари билан фарқ қиладиган бир неча буйруқли интерпретаторлар мавжуд бўлади. UNIX Операцион системасининг барча буйруқ интерпретаторларининг умумий номи-Shell (қобиқ) деб аталади, чунки интерпретатор тизим ядросининг ташқи атрофини ташкил етади.
Чақирилган буйруқ интерпретатори фойдаланувчига оддий буйруқ ёки буйруқлар конвейридан ташкил топган буйруқ қаторини киритишни таклиф етди. Ҳар бир буйруқ бажарилиб терминал екранига чиқарилгач, Shell яна буйруқ қаторини киритишни таклиф етади ва ҳ.к. Ушбу жараён ишлатувчи сеансини тугатмагунча, яъни логоут буйруғини киритганча ёки Ctrl ни босмагунча давом этади.
UNIX Операцион системасида ишлатиладиган буйруқ тиллари истеъмолчи унда тез ишлашни бошлаши учун жуда оддийдир. Aммо мураккаб дастурларни ишлатиш мумкин бўлган даражада қувватли ҳамдир.
Фойдаланувчи имтиёзи.
UNIX Операцион системаси ядроси ҳар бир фойдаланувчини унинг интерпретатори бўйича текширади. У уникал қиймат бўлиб, тизимда регистрация қилинаётганда унга берилади. (UID). Бундан ташқари, ҳар бир фойдаланувчи айрим бутун белги билан текшириладиган фойдаланувчилар гуруҳига киради. (GID). Ҳар бир регистрасия қилинган фойдаланувчи учун UID ва GID тизимнинг ҳисоб файлларида сақланади.
Система администратори ҳам регистрасия қилинган фойдаланувчи сифатида бошқа оддий фойдаланувчиларга нисбатан катта имкониятларга егадир. UNIX Операцион системасида бу муаммо UID бир белгиси (нолинчи) нинг ажратиб кўрсатилиши ёрдамида ҳал етилади. Бундай UID га ега фойдаланувчи Superuser ёки root дейилади. У ихтиёрий файлга кириш ва ихтиёрий дастурни амалга оширишда чекланмаган имкониятга ега. Бундан ташқари, бу фойдаланувчи тизимни тўла бошқариш имкониятига ега. У системани тўхташи ёки бузиб қўйиши ҳам мумкин.
UNIX дунёсида бундай супер фойдаланувчи мақомини олган киши албаттанима қилаётганини аниқ англаши керак. У UNIX Операцион системасининг асосийпроседураларини яхши билиши шарт. У системанинг хавфсизлиги, тўғри ишлатилиши, фойдаланувчиларнинг қўшилиши ёки чиқарилиши, доимий файллардан нусха кўчиришлар, ва ҳ.к.лар учун жавобгардир. Супер фойдаланувчининг яна бир хусусияти шундаки, у учун фойдаланиладиган ресурслардан чекловлар йўқ. Оддий фойдаланувчилар учун файлнинг максимал ҳажми, ажратилган хотира сегментларининг максимал сони, дискда рухсат етилган максимал ҳажм ва ҳ.к. каби чекловлар ўрнатилади. Супер фойдаланувчилар бу чекловларнини бошқа фойдаланувчилар учун ўзгартириши мумкин, аммо унга бу таъсир етмайди.

Download 270.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling