Упканинг йирингли касалликлари


Download 120 Kb.
bet8/8
Sana25.04.2023
Hajmi120 Kb.
#1398966
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2.Upkaning yiringli kasalliklari

Этиопатогенези: тугма ва турмушда орттирилган турлари тафовут килинади. Кейинчалик орттирилган бронхоэктазлар бошдан кечирилган хасталиклар — кукйутал, кизамик, грипп, сурункали бронхит, зотилжам, сил, абсцесс, актиноми-коз, ателектаз, пневмосклероз, плевра эмпиемаси, кукрак кафаси зарарланиши окибатида пайдо булиши мумкин.
Бронхлар бирламчи зарарлангандан сунг бронх деворла-рида морфологик узгаришлар юз беради, эластиклиги йуколади, бронх тешигига яллигланиш экссудати тикилиб колиши сабабли бронхэктазлар ривожлангани кузатилган.
Шаклига кура, бронхоэктазлар цилиндрсимон, ипсимон ва копсимон булади.
Клиник манзараси. Беморлар куплаб балгам ажралиши (кунига гохо 1000—1500 мл гача) билан давом этадиган йуталдан шикоят киладилар. Балгам ёкимсиз хидли, унга кон аралашган булиши мумкин. Айникса эрталаб куп балгам ажралади.
Кайталаш даврида тана харорати субфебрилдан то 38—39°С гача кутарилиши мумкин. Айни пайтда хансираш, лохаслик, иштаха камайиши безовта килади.
Бронхоэктаз касаллигининг курук (балғам ажралмайди) турида беморларнинг бирдан-бир шикояти узок вактлар •кон тупуриши, гохо эса упкадан кон кетишидир.
Бемор куздан кечирилганда лаблари, бурун учлари ва ёноклар кукимтир тусда булади, упка-юрак етишмовчилиги-да бемор кукариб кетиши мумкин. Кул ва оёк панжалари «ноРора таёкчаси»га ухшаш, тироноклар эса «соат ойнаси» шаклида булади. Кукрак кафаси эмфизематоз шаклда булади. Перкуссияда кутичасимон товуш эшитилиб, упка-нинг пастки кисмн чузилган, харакати эса чегараланган булади. Агар бунга яллигланиш кушилган булса, уша жойда бугик перкутор товуш аникланади.
Бронхоэктаз бор жойда каттик, гохо бронхиал нафас, турли хажмли хул хириллашлар эшитилади (купинча култик остида ва курак''татида).
Кон тахлилида чапга силжиган лейкоцитоз ва эритро-цитлар чукиш тезлигининг ошгани аникланади.
Ташхисда мухим рентген текширув усули — бронхогра-фиядир. Бунда бронхларга контраст модда юборилиб, турли шаклдаги бронхоэктазлар кайд килинади.
Кечиши. Касаллик узок давом этади, купинча кайтала-нади ва зотилжам касаллигини пайдо килади, гохо абсцесс ва упка гангренаси ривожланиши мумкин. Куп учрайдиган асоратлар — упка эмфиземаси ва пневмосклероз кузатила-ди. Бу оРир упка-юрак етишмевчилигини келтириб чикара-ди. Хасталикдан кейин гохо плеврит, плевра эмпиемаси, пневмоторакс, ички аъзолар амилоидози ривожланиши мумкин.
Давоси. Кайталаш даврида стационарга ёткизилиб, уринда ётиш буюрилади. Бемор балкам энг куп ажралади-ган вазиятда ётиши зарур. Балгамни бронхоскоп билан кўриб ташлаш хам яхши натижа беради.
Антибиотиклар: 300 000 — 500 000 микдорда пенициллин трахеяга юбориладич Микрофлора сезгирлигини аниклаб, стрептомицин, тетрациклин, эритромицин ва бошка антибиотиклар хам юборилиши мумкин.
Антибиотиклар сульфаниламидлар билан бирга ишла-тилса яхши натижа беради. 150 мл гача кон куйиш, витамин С, В гурухи, кислород билан даволаш, юрак дорилари
(камфора, кордиамин, коргликон, строфантин) буюрилади. Дори-дармонлар кор килмаса, жаррохлик муолажаси бажа-рилади.
Download 120 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling