Қуранбаевнинг маълум қилишича, янги ташкилотга жисмоний шахслар билан бирга юридик шахсларни ҳам аъзо қилиш кўзланган


Download 13.99 Kb.
Sana09.02.2023
Hajmi13.99 Kb.
#1182006
Bog'liq
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


шу йилнинг 30 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Камолот" Ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди. Унда ташкилот фаолиятини тугатиш ва унинг ўрнида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мазкур Иттифоқнинг мақсад ва вазифалари қандай бўлади, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий. 3 июль куни Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган “Ўзбекистонда ёшлар сиёсати: долзарб масалаларга замонавий ёндошув” мавзусидаги анжуманда янги тузилган Ёшлар Иттифоқи ташкилоти раиси Қаҳрамон Қуранбоев ана шу саволга жавоб берди:
— 30 июнь санаси мамлакатимизда тарихий воқеа бўлди, деб айтоламиз. Шу куни Президентимиз Шавкат Миромонович томонидан ёшлар билан 3,5 соат давомида очиқ мулоқот ўтказилди. Шу куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил топди. Иттифоқнинг олдида турган вазифаларга Президентимиз алоҳида тўхталиб ўтдилар. Қурултой иштирокчилари янги ташкилот бўйича ўз фикрларини билдиришди. Янги ташкилот ёшларнинг чинакам таянчи ва суянчи бўладиган, ҳар қандай расмиятчиликдан холи, айниқса, ёшлар манфаатини ҳимоя қиладиган ташкилот бўлиши, масалан, қандайдир тадбир ўтказиб, "бўлди, мақсалга эришдик" деб қайтиб келиш эмас, аввало ўша жойдаги мавжуд муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича алоҳида дастурлар билан ишлаши керак.
Қуранбаевнинг маълум қилишича, янги ташкилотга жисмоний шахслар билан бирга юридик шахсларни ҳам аъзо қилиш кўзланган.
“Ёшлар иттифоқига жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳам аъзо бўлиши ваколатлари берилмоқда. Юридик шахс мақомида аъзо қилинадиган ташкилотларда, энг биринчи ёшларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, Ёш фермерлар, Ёш тадбиркорлар, Ёш олимлар каби уюшмалар ташкил этиш кўзда тутилган”, - дейди Иттифоқ раиси.
Шунингдек, Қуранбаев бугунги кунда Иттифоқнинг меъёрий ҳужжатлари ишлаб чиқилаётганини, келгусида Президент академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш институти ташкил этилишини ва бу бўйича керакли услубий қўлланмалар, йўл хариталари ишлаб чиқилаётганини қўшимча қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ҳуқуқий мақоми Нодавлат, нотижорат ташкилот бўлади ва у ўзида бир неча ННТларни бирлаштиради.
Download 13.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling