Қурбонов Зокир Абдуллаевич таржимаи ҳоли


Download 8.34 Kb.
Sana10.03.2023
Hajmi8.34 Kb.
#1256756
Bog'liq
Davlat xizmatchisi tarjimai hol


Қурбонов Зокир Абдуллаевич
ТАРЖИМАИ ҲОЛИ
Мен Қурбонов Зокир Абдуллаевич 1974 йил 12 апрелда Тошкент шаҳрида туғилганман.
Онам Қурбонова Татьяна Сергеевна 1951 йилда туғилган, миллати рус, олий педагогик маълумотга эга, педагог (ўрта синфларда биология ўқитувчиси) бўлиб ишлаган, пенсионер. Қуйидаги манзилда яшайди: Тошкент шаҳри Темирйўлчилар кўчаси, 27-уй, 9-квартира.
Отам Қурбонов Абдулла Иброхимович 1949 йилда туғилган, ўзбек, ўрта техник маълумотга эга ишчи, минора кранлари машинисти бўлиб ишлаган, пенсионер. Ҳозир у қуйидаги манзилда яшайди: Тошкент шаҳри Темирйўлчилар кўчаси, 27-уй, 9-квартира.
1981 йилда Тошкент шаҳридаги 22-сонли ўрта мактабнинг 1-синфига ўқишга кирдим. 1992 йилда Тошкентдаги 22-сонли ўрта мактабни муваффақиятли тамомлаб, ўрта маълумот олдим.
1992 йилдан 1993 йилгача армияда хизмат қилдим (чегара қўшинлари, захирадаги сержант).
1994 йилда Тошкент давлат университетига ўқишга кириб, 1998 йилда инглиз тилидан “филология” мутахассислиги бўйича бакалавр дипломини олдим.
1999 йилдан бошлаб Тошкентдаги 38-сонли умумий ўрта таълим мактабида инглиз тили ўқитувчиси сифатида фаолиятим бошланди.
2004 йилда уйландим.
2005 йилда расмий иш қоғозларини таржима қилиш бўйича хусусий фирмага ишга кирдим. Шу пайтгача ўша ерда ишлаб келганман. Таржимон сифатида муваффақиятли кўп йиллик фаолиятим давомида мижозлар билан ишлаш бўйича катта тажриба тўпладим. Мансаб ўсиши учун имконият бўлмаганлиги сабабли ишдан бўшадим.
Уйланганман. Хотиним Қурбонова Озода Юлдашевна 1982 йилда туғилган, ўзбек, маълумоти олий педагогик. У ҳозирда вақтинча ишламайди, мен билан бирга яшайди.
2006 йилда туғилган ўғлим Қурбонов Саидакбар Зокович мен билан бирга яшайди.
2010 йилда туғилган қизим Қурбонова Насиба Зоковна мен билан яшайди.
Меҳнат фаолиятимда ҳам педагогик фаолиятимда, ҳам хусусий компанияда таржимон бўлиб ишлаш давомида эришган ютуқларим ва ижодий ташаббусим билан ажралиб турдим, бунинг учун бир неча бор пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилдим.
Менинг севимли машғулотим бу спорт. Волейбол бўйича иккинчи катталар тоифасига эгаман. Волейбол бўйича турли мусобақаларда бир неча бор совринли ўринларни қўлга киритганман. Спорт залида мунтазам шуғулланман ва ҳаваскор волейбол лигасида ўйнайман.
Судланмаганман. Эътиқодим бўйича мусулмонман.
Рўйхатдан ўтиш жойи: 100009, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Хасанбой кўчаси, 53-уй, 11-квартира.
Амалдаги яшаш жойим: 100009, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Хасанбой кўчаси, 53-уй, 11-квартира.

20.07.2021

_________________

З.А. Қурбонов

Download 8.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling