Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet151/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   164
Учта ҳужумчи билан ҳужум қилиш. Учта ўйинчисини олдинга чиқа-риб ҳужум қиладиган жамоалар, одатда иккита қанот ҳужумчиси ва битта мар-казий ҳужумчи билаи, аҳён-аҳёнда еса иккита марказий ҳужумчи ва битта қанот ҳужумчиси билан ўйнайдилар.
Бундаги ҳужум уюштиришнинг қуйидаги ҳолатлари юқорида баён етилганлардан фарқ қилади:
а) ҳужумнинг бириичи ешелонига майдон ўртасидаги уч ўйинчидан иккитаси актив қўшилади (кўпинча бу орқароқда ўйнайдиган ярим ҳужумчи ва диспетчер бўлади);
б) ярим ҳимоячи ҳужумга систематик тарзда қўшилиб турадиган қанот ҳимоячилари билан биргаликда ҳужум иккинчи ешелонини ҳосил қилади;
в) иккита марказий ҳимоячилардан бири епизодик тарзда ҳужумга қўшилиб туради (одатда бу катта. тезликда бажарилади ва рақиб дарвозасига реал хавф солинади).
Ҳужумга қўшиладиган ўйинчиларнинг ҳаммаси ҳужумчининг ҳаракатларини моҳирона бажара олиши, яъни универсал тайёргарлик кўрган, ўйинчилар анчагина бўлиши ҳужум чинакам зўр бўлишини таъминлаш учун зарурий шарт ҳисобланади.
Зоналарига ҳужум иккинчи ешелонидаги шерикларидан биронтаси кириб келиши мумкин бўлгани учун ҳам қанот ҳужумчилари майдоннинг ени бўйлаб тез-тез манёвр қилиб турадилар. Буларнинг ҳамаси ҳужумчиларга ҳужум йўналишини узлуксиз ўзгартириш, кучларни қайта гуруҳлаб туриш имконини беради. Ана шунинг учун ҳам ҳозирги замон футболида учта «соф» ҳужумчиси бор ҳужум уюштириш жуда кенг тарқалган.
Агар жамоа иккита марказий ҳужумчи билан ўйин қилаётган бўлса, унда қанотлардан бири бўшаб қолади. Ундан қанот ҳимоячисини ёки ўрта қатор ўйинчиларидан бирини ҳужумга қўшиш учун фойдаланган маъқул.
Иккита ҳужумчи билан ҳужум қилиш. Иккита ҳужумчи билан ҳужум қилиш олдингиларидан анчагина фарқ қилади. Бу хил ҳужумни уюштиришда камида иккита ярим ҳужумчининг ва диспетчернинг қатнашиши шарт. ЙАхши тайёргарлик кўрган ана шундай ихтисосдаги ўйинчилар бўлмаса, иккита ҳужумчили схема очиқдан-очиқ мудофаа схемаси бўлиб қолади, оқибат матч давомида ташаббусни қўлга олишни қийинлаштириб қўяди.
Бу схемадаги асосий тактик вариантлардан бири шериклардан бирининг (қанот ҳимоячисининг, ўрта ўйинчисининг) ҳужумга актив қўшилиши учун бирон қанотни сунъий бўшатиб қўйишдир. Ўрта қатордаги тўрт ўйинчининг деярли ҳар бири ҳужумчи вазифасини зиммасига ола билади. Бу индивидуал тарздагина емас, балки икки, уч киши бўлиб импровизация қилиш имконини яратиб, майдоннинг турли позиция ва нуқталаридан муваффақиятли ҳужум қилишга ёрдам беради.
Ҳужумчилар ҳужумни тайёрлашда майдоннинг ени бўйлаб кўп манёвр қиладилар. Улар тез ҳужум пайтида ўйинни кескинлаштирадиган қилиб уза-тилган тўпни олиб, зарба позицияснга чиқиш имконини яратадилар ёки ўзига хос «очиқлик»лар— шериклар келиб қўшилиши учун бўш зоналар ҳосил қиладилар. Бу «очиқлик» ларга ўрта қатор ўйинчилари, қанот ҳимоячилари ва ҳатто марказий ҳимоячилар узликсиз ёриб кириб турадилар. Буларнинг ҳаммаси орқадаги аҳволдан хавфсирамайдиган ва кўпИ юришли комбинация-ларда ҳамкорлик қиладиган 5—6 актив ўйинчи ҳужумга қўшилиб, тадрижий ҳужум қилишига қулайлик яратади. Ҳужумда ўрта қатор ўйинчиларига жуда муҳим ўрин ажратилган.
Улар ҳужум ҳаракатларини уюштирибгина қолмай, балки кўпинча ҳужумни якунлайдилар ҳам. Вазифаси ҳужумда мунтазам равишда ва ўйлаб иштирок етишдан иборат қанот ҳимоячилари ҳам кўтаринки активлик бнлан ҳаракат қиладнлар. Улар ё қанот ҳужумчилари сингари ҳаракат қилиб, қанотдан ўтиб борадилар, ёки иккинчи ешелонда ҳаракат қилиб, шерикларини қувватлаб турадилар.
Марказий ҳимоячилар ҳужум ҳаракатларининг роли ҳам ортиб, улар рақиблар мудофаа қаторига тез-тез ёриб кираверадиган ҳамда нисбатан «назорацизликлари»дан фойдаланиб, зарба бериш позициясига тез-тез чиқадиган бўлиб қоладилар. СҲундай пайтларда улар ё дарвозани забт етишга уриниб кўраднлар, ёки мудофаадаги ўйинчиларни чалғитиб, шерикларининг ҳаракати учун қулай шароит яратиб берадилар.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling