Урду ҳузуридаги Хива қишлоқ хўжалик техникуми ў
Download 70 Kb.
|
Шартнома Ишлаб чиқариш1
- Bu sahifa navigatsiya:
- АМКОРЛИК ШАРТНОМАСИ
- I. УМУМИЙ
- II. ТОМОНЛАРНИНГ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
- 2.2 “Таълим муассасаси”нинг
- ва мажбуриятлари
- III. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
- IV. ШАРТНОМА ШАРТЛАРИ БАЖАРИЛМАГАНЛИГИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
- V. НИЗОЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
- ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ КОРХОНА
- Директор ввб: ________________ З.Исмоилов ( имзо) М.Ў. ДИЧБЎ: ________________Ж.Сабиров
- Корхона раҳбари _______________ __________________________ (
__________________________________________________ корхонаси ҳамда УрДУ ҳузуридаги Хива қишлоқ хўжалик техникуми ўртасида тузилган ҲАМКОРЛИК ШАРТНОМАСИ 20___ йил “_____”____________ Хива шаҳри Уставга асосан фаолият юритувчи бир томондан Хива қишлоқ хўжалик техникуми директори З.Исмоилов номидан, (кейинги ўринларда “Таълим муассасаси” деб юритилади) иккинчи томондан _____________________________________________________________________________________раҳбари ______________________________ номидан, (кейинги уринларда “Буюртмачи” деб юритилади) “Таълим муассасалари ва корхоналар ўртасидаги шериклик муносабатлари тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 1832, санаси 04.07.2008 й.) га асосан мазкур ҳамкорлик шартномани қуйидагилар ҳақида тузишди: I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР Ушбу шартнома “Таълим муассасаси” ва “Буюртмачи” ўртасидаги шериклик муносабатларини тартибга солишга қаратилган бўлиб, ундан кўзланган мақсад таълим стандартлари асосида малакали мутахассис кадрларни тайёрлаш ва уларни иш ўринлари билан таъминлашдан иборат. II. ТОМОНЛАРНИНГ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 2.1. “Буюртмачи”нинг хуқуқ ва мажбуриятлари: 2.1.1 “Таълим муассасаси”га кадрлар эхтиёжи бўйича иловадаги шаклга мувофик буюртма бериш; 2.1.2 Ҳар ўқув йили бошланишидан камида бир ой олдин “Таълим муассасаси”га тегишли мутахассислик бўйича кадрларга бўлган эхтиёжи юзасидан кафолатланган талабнома (буюртма) бериш; 2.1.3. Эхтиёж доирасида таълим муассасаси ўқувчиларининг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларини дастур талаблари даражасида юқори савияда ўтказилишини таъминлаш; 2.1.4 Амалиётга юборилган ўқувчини амалиётини ташкил этиш ва унга амалиёт раҳбарини бириктириш бўйича буйруқ (фармойиш, қарор) чиқариш. 2.1.5 Таълим муассасасида касбий тайёргарлик жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида корхоналарнинг тажрибали ва малакали ҳодимларини амалиётлар ишчи дастурларини ишлаб чиқишда, машғулотларда, семинарларда ҳамда битирувчиларнинг касбий-амалий имтиҳонлари ва битирув малакавий ишлари ҳимоясида фаол иштирок этишини таъминлаш; 2.1.6 Амалиёт ўташга юборилган ўқувчиларнинг меҳнатини ташкил этиш, уларни меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари ва бошқа норматив ва маҳаллий ҳужжатлар билан таништириш; 2.1.7 Амалиёт ўташ даврида ўқувчиларни амалиёт дастурида кўзда тутилган ишларни бажаришлари учун етарли иш ўрни (ўқув хонаси), асбоб-ускуналар, хом-ашё материаллари ҳамда махсус иш кийими ва ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш; 2.1.8 Амалиёт ўташ вақтида ўн саккиз ёшга тўлмаган ўқувчиларни “Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати, қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйҳати”да кўрсатилган ишларга жалб қилмаслик; 2.1.9 Амалиётга юборилган ўқувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида уларга корхонанинг малакали ҳодимларини “Уста-шогирд” тизими асосида бириктириш; 2.1.10 Амалиёт ўташ жараёнида фаол иштирок этган ва яхши кўрсаткичларга эришган ўқувчиларни рағбатлантириш; 2.1.11 Ўқувчиларнинг амалиётига корхона томонидан раҳбар этиб тайинланган ҳодимларга ўрнатилган тартибда корхонанинг ички имкониятларини ҳисобга олган ҳолда қўшимча устама хақи тўлаш; 2.1.12 “Буюртмачи” иш жойига етиб келган битирувчи томонидан тақдим этилган йўлланмани тасдиқлаш ва ўн кун муддат ичида йўлланмани “Таълим муассасаси”га юбориш; 2.1.13 “Буюртмачи” таълим муассасаси амалиётчилари билан ўрнатилган тартибда ишга юборилганлик тўгрисидаги йулланмага мувофик мехнат шартномаси тузиш. 2.1.14. Таълим муассасаси ва корхона ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ўзаро фойдали интеграцияни шакллантириш; 2.2 “Таълим муассасаси”нинг хуқуқ ва мажбуриятлари: 2.2.1. Амалиётчиларни таълим муассасасида эгаллаган таълим йўналишлари ва малакасига, кадрларга бўлган буюртмага асосан ҳамда уларнинг рейтинги, оилавий шароити, доимий яшаш жойи ва таклиф этилаётган иш жойларида ишлаш истагини ҳисобга олган ҳолда ишга тақсимлаш. 2.2.2. “Буюртмачи” буюртмасида кўрсатилган йўналишлар, касблар ва иҳтисосликлар бўйича давлат таълим стандартлари талаблари даражасидаги малакали мутахассислар тайёрлаш; 2.2.3. “Буюртмачи”нинг таклифларига мувофиқ ўқув режа ва дастурларга ўрнатилган тартибда қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш; 2.2.4. Амалиётларни ўтказиш жадвали ва амалиёётлар ишчи дастурини намунавий дастур асосида Буюртмачининг имкониятларини ҳисобга олган ҳолла ишлаб чиқиш, корхоналар билан келишиш ва ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасида тасдиқлатиш; 2.2.5. Ўқувчиларнинг “Буюртмачи” корхонадаги ички меҳнат тартиби, меҳнат муҳофазаси, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиши бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш; 2.2.6. “Буюртмачи” корхона ҳодимлари билан ҳамкорликда ўқув-тарбиявий ишларни олиб бориш; 2.2.7. Ўкувчининг амалиётда тўлиқ иштирок этишини ва амалиёт дастурида назарда тутилган ишларни бажаришларини назорат қилиш. 2.2.8. Амалиётчиларни ишга тақсимланиш жараёнидан олдин амалиётчилардан қаерда ишлашни ҳоҳлаши тўғрисида сўров-анкеталари тўлдириб олиш; 2.2.9. Ҳар бир амалиётчини таклиф қилинаётган иш жойи, меҳнат ва маиший шароитлар лавозими иш ҳақи миқдори тўғрисидаги ва бошқа зарур маълумотлар билан таништириш; 2.2.10. Берилган буюртмаларга асосан амалиётни ишга тақсимлаш, ушбу жараёнда “Буюртмачи” вакилининг иштирокини таъминлаш ҳамда йўлланма асосида ишга юбориш; 2.2.11. Амалиётчиларнинг иш билан таъминланиши бўйича мониторинг олиб бориш. 2.2.12 Ўқувчининг ўйналиши ______________________________________________ 2.2.13 Ўқувчининг исми шврифи __________________________________________ III. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ Шартнома томонлар имзолаганларидан сўнг кучга киради ва “___”______ 20__ йилдан “____” ____________ 20___ йилгача амал қилади. Шартнома 2 (икки) нусҳада тузилиб, ҳар бири асл кучга эгадир. Томонларнинг ҳар бирида шартноманинг бир нусҳаси сақланади. IV. ШАРТНОМА ШАРТЛАРИ БАЖАРИЛМАГАНЛИГИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК Шартноманинг шартларини лозим даражада ёки тўлиқ бажармаган томонларга нисбатан амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилади. V. НИЗОЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ Шартнома бўйича келиб чиққан низолар томонлар ўртасида ўзаро келишув орқали ҳал этилади. Томонлар ўртасида ўзаро ҳал қилинмаган низолар қонунчиликда ўрнатилган тартибда суд орқали ҳал килинади. ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ КОРХОНА
УрДУ ҳузуридаги Хива қишлоқ хўжалик техникуми Олувчи: Молия Вазирлиги Ғазначилиги Банк: Марказий банк Тошкент ш. ББ ХҚҚМ Х/р: 23402000300100001010 ИНН:201122919 МФО: 00014 ШХР: 400910860334067092902079001 ИНН: 201987245 Директор ввб: ________________ З.Исмоилов (имзо) М.Ў. ДИЧБЎ: ________________Ж.Сабиров Корхона номи _____________________________ _________________________________________ Юридик манзили: _________________________ ___________________________________________ ИНН _________________ОКОНХ_____________ Телефон: _________________________________ Корхона раҳбари _______________ __________________________ (имзо) (ФИШ) М.Ў. Download 70 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling