Урганч 2022 Курс ишини ёзиш ва расмийлаштириш бўйича методик қўлланма Ушбу курс ишини ёзиш қоидалари умумийдир ва урду физика-математика факультети «Ахборот технологиялари» кафедраси тафсиялари билан мувоффиқлаштирилган


Download 117 Kb.
bet6/7
Sana25.02.2023
Hajmi117 Kb.
#1229416
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
16382 КУРС ИШИНИ ЁЗИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

Курс ишини баҳолаш мезони
Курс ишининг баҳоси кафедра комиссияси томонидан қўйилади ва қуйидагилар инобадга олинган ҳолда чиқарилади: курс иши баҳоланиши, тақризчининг мулоҳазаси (баҳоси), илмий раҳбарнинг оғзаки мулоҳазаси (баҳоси), талабанинг ҳимоядаги жавоблари, курс иши устида ишлаш босқичлари жадвалига риоя қилиш.
Баҳолаш мезони:
- «аъло»: мавзу тўлақонли очиб берилган, қўлланилган адабиёт ва манбалар сони оптимал бўлган. Талаба адабиётларни таҳлил қилишда, тадқиқот услублардан фойдаланишда юксак савиясини намоиш этган. Курс иши тўғри расмийлаштирилган. Ҳимоя муваффақиятли ўтган. Талаба мазмунли чиқиши ва берилган саволларга тўғри жавоб беришида ўзини кўрсатган. Курс иши ўз вақтида тайёр бўлиб, кафедрага топширилган.
- «яхши»: мавзу умуман очиб берилган. Бироқ, адабиётларни таҳлил қилишда, ўтказилган тадқиқотда камчиликлар мавжуд. Ҳимоя ишонарли бўлмаган, талаба баъзи бир саволларга жавоб бера олмаган. Курс иши расмийлаштиришида хатолар мавжуд, иш ўз вақтида кафедрага топширилмаган.
- «қониқарли»: иш мустақил эмас, реферат характерга эга, яъни бир неча адабиётдан кўчирилган, қўлланилган адабиётлар сони кам. Ҳимоя ишонарли бўлмаган, талаба талайгина саволларга жавоб бера олмаган. Курс иши хатолар билан расмийлаштирилган. Иш ўз вактида кафедрага топширилмаган.
- «қониқарсиз»: одатда бу баҳо ҳимояда қўйилмайди – бундай бўш ишлар илмий раҳбар томонидан ҳимояга тавсия этилмайди. Курс ишини тўғрилаш учун, уни ҳеч бўлмаса «қониқарли» даражагача олиб келиш учун талабага қисқа маддатли вакт ажратилади.

Илова 1. Титул вароғи намунаси


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Амалий математика таълим йўналиши


3-курс 201-амалий гурух талабаси
Абдуллаев Абдулла Абдуллаевичнинг
Дастурлаш асослари фанидан

Мавзуси____________________________

Талаба: _______ Ф.И.Ш


имзо

Илмий раҳбар: _______ Жафаров С.К


имзо


Урганч -2023


Илова 2. Режа намунаси



Режа



Download 117 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling