Урганч 2022 Курс ишини ёзиш ва расмийлаштириш бўйича методик қўлланма Ушбу курс ишини ёзиш қоидалари умумийдир ва урду физика-математика факультети «Ахборот технологиялари» кафедраси тафсиялари билан мувоффиқлаштирилган


Download 117 Kb.
bet5/7
Sana25.02.2023
Hajmi117 Kb.
#1229416
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
16382 КУРС ИШИНИ ЁЗИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

Илмий рахбарнинг тақризи


Илмий раҳбар курс ишини кўриб чиқиш ва тегишли тузатишдан сўнг унга тақриз ёзади. Тақризда талаба амалга оширган ишлари тавсифланади ва уларнинг сифати боҳоланади, мавзунинг долзарблиги ва ишнинг янгилиги, мавзу ёритилишининг чуқурлиги, мувофиқ тадқиқот адабиётини билиш даражаси ва ундан фойдалана олиш қўникма ҳақида маълумотлар аксланади. Курс ишининг камчиликлари айтиб ўтилади ва нуқсонларни бартараф қилиш тавсиялар берилади. Тақриз «Курс иши «…» баҳога лойиқ ва ҳимояга қўйилиши мумкин». Илмий раҳбарнинг ижобий тақризи курс ишини ҳимояга қўйиш руҳсат беради.

Курс ишининг аннотацияси

Аннотацияни талабанинг ўзи ёзади. Аннотация матни танланган мавзунинг илмий асоси бўлиб, курс ишининг асосий ғоялари, мақсад ва натижаларининг қисқача баёнидир.

Аннотациянинг ҳажми – 2 бетгача

Курс ишининг ҳимоя этиш тартиби


Курс ишининг ҳимоя килиниши куни бир ойдан олдин белгиланиб, талабалар хабардор қилинади.
Курс ишининг ҳимояси очиқ ҳолда кафедра йиғилишида илмий раҳбар ва рецензент иштирокида ўтказилади. Илмий раҳбар ёки рецензент йўқлигида уларнинг тақризи ўқиб берилади ва унга асосланиб курс иши ҳақида қарор қабул қилинади.
Ҳимоя талабанинг кириш сўзи, яъни курс иши аннотацияси ўқилиши билан (10 дақиқагача) очилади. Кириш сўзида ишнинг тузилиши ҳақида гапирилади, мавзунинг танланиши ва долзарблиги илмий асослаб берилади. Иш мазмуни хақида қисқа обзор қилиб бериш, хулосаларни аниқ ифодалаб бериш, олинган натижаларнинг янгилиги ва илмий аҳамиятини кўрсатиб бериш лозим.
Талабанинг кириш сўзидан сўнг саволлар берилиши мумкин. Талаба берилган саволларга дарҳол жавоб бериши зарур.
Cўнг рецензент, илмий рахбар ва бошқалар сўзга чиқади. Сўзга чиқувчиларнинг хулосалари асосида курс ишининг баҳоси (“аъло”, “яҳши”, “қониқарли” “қониқарсиз”) хақида қарор қабул қилинади. Химоядан сўнг курс ишилар кафедра архивида сақланади.
Курс иши ўз вақтида топширилмаган ёки талаба ҳимояга келмаган ҳолда ушбу талаба имтихонларга қўйилмайди.



Download 117 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling