Урганч давлат университети “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” кафедраси


Download 1.44 Mb.
bet33/77
Sana08.03.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1253717
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   77
Bog'liq
Jismoniy tarbiya nazariyasi va metodikasi Maxsus sirtqi bo\'lim

Техника негизи - бу харакат вазифаларини муайян усул билан хал килиш учун зарур ва етарли булган харакатнинг динамик ва кинематик хусусиятларидир. (ортиб борувчи кучларнинг муайян изчиллиги, гавданинг айрим кисмлари уртасидаги мувофиклик ва бошкалар)
Техника асослари – жисмоний тарбиянинг техникаси маълум бир харакатдаги асосий механизмнинг энг ва хал килувчи кисмидан иборат. Жисмоний машкларнинг техника асосини харакат ташкил этади. Бу харакат бошка харакат фаолиятидан ажралиб туради. Бундай харакатлар системаси белгиланган харакат фаолиятини бажариш учун шарт. Спорт харакатларида асосий звенони бажариш нисбатан киска вакт оралигида булади хамда мускулларнинг куп куч сарфланишини талаб килади. Факатгина техниканинг асосларини тугри узлаштириб олгандагина бирор бир жисмоний машкни муваффакиятли урганиб олиш мумкин.
Техниканинг асосига мисол: югуриб келиб баландликка сакровчилар учун техниканинг асоси сакраш, оёкни юкорига силтаб тез бирлаштиришдан, улоктириш учун охирги зур беришдан, гимнастикада эгилиб кутарилиш учун – тос сон бугинларини уз вактида ва тез теришдан иборат булади.
Техниканинг кисмлари шу харакатни ташкил килиб факат берилган харакат фаолиятига тааллукли деб хисобланади, яъни харакатни асосий механизмини бузмайдиган харакатнинг иккинчи даражали хусусиятидир. Техниканинг кисмлари турли спортчиларда турича булиши мумкин ва куп холларда уларнинг шахсий морфологик ва функционал хусусиятларига боглик. (масалан, баландликка сакрашда оёкни куп ёки кам букиб силтаб харакатланиш). Индивидуал хусусиятлардан тугри фойдаланиш индивидула техникани курсатади. Индивидуал техника мазкур спортчи учун энг такомиллашган техника хисобланади. (Масалан В.Брумерда югуриб келишнинг охирги кадамларидан оёкни каттик букиш, Михайловнинг барьерли в оддий югуришда старт колоткаларни хилма хил жойлаштириши, И.Шмидтнинг югуриб келиб уч хатлаб сакрашда, бошкалардаги каби «хатлаш» эмас, балки «сакраш» нинг энг узун булиши).

ЖИСМОНИЙ МАШКЛАР ФАЗАСИ.


Дидактик ва илмий максадларда бир бутун хакаратда вакт жихатдан бир-биридан кейин келадиган харакатнинг маълум бир фазасини ёки маълум бир кисмини ажратиб курсатадилар. Хар бир ациклик харакатда – уларнинг бутун актдаги функцияларига мувофик равишда – уч фазани : тайёргарлик, асосий ва якунловчи фазаларни аник белгилаб куйиш мумкин. Бу уч фазанинг хаммаси узаро богланган булиб, бирга бажарилади ва хамиша бир-бирина такозо этади.
Тайёргарлик фазасининг ахамияти харакатни бош фазада бажариш учун анча кулай шароит яратишдан иборат. Бу шароитлар ё бош фазадаги харакатга карши харакат томон йуналтирилган харакат билан ёки югуриб келиш, сакраш ёки айланма харакатлар куринишида буладиган бир катор кетма-кет харакатлар (буларнинг йуналиши бош фазадаги харакат йуналишига якинлашиб боради) билан яратилади.
Тебраниш туфайли (масалан, улоктириш ва зарб харакатларида) бош фазада каттик ва тез кискариши керак булган мускуллар чузилади ва бундан ташкари келгусида иш бажариладиган харакат йули узунлашади. Снарядларда баъзи бир гимнастик машкларни бажаришда характанинг бош фазасида огирлик кучидан яхширок фойдаланиш учун тебранма харакат килинади.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling