Урганч давлат университети “туризм ва иқтисодиёт” факультети


Download 1.67 Mb.
bet22/46
Sana08.02.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1177121
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46
Bog'liq
Учебная литература

Қисқа хулосалар

Юқорида қайд қилиб ўтилган шартларга риоя қилиш регрессион таҳлил сифатини оширади ҳамда ишлаб чиқарилаётган башоратларнинг янада аниқроқ бўлишига ёрдам қилади. Коррелятсион ва регрессион таҳлил бир-бири билан узвий боғланган. Регрессия тенгламаларини тузишда боланиш факторларининг натижали аломатлар билан зич боғланганлигидан фойдаланилади. Шу билан бирга, аломатлар ўртасидаги боғланиш зичлигини ўлчаш алоқалар формаси қийматга асосланади ва, нихоят, корреляциялар кўрсаткичи регрессия тенгламасига унинг амалдаги қийматини баҳолайдиган муҳим кушимча сифатида намоён бўлади. Шунинг учун корреляцион-регерссион таҳлил асосида олинган эконометрик моделларнинг ишончлилигини ҳар томонлама текшириш ва баҳолаш лозим.


Тузилган эконометрик аҳамиятлилиги, ишончлилиги ва кейинчалик башоратлашда қўллаш мумкинлиги қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

  1. Эконометрик моделларни аҳамиятини Фишер мезони ва аппроксимация хатолиги ёрдамида баҳолаш.

  2. Эконометрик моделлар сифатини кўп омилли корреляция коэффициенти ва детерминация коэффициенти ёрдамида баҳолаш.

  3. Эконометрик модел параметрларини Стьюдент мезони ёрдамида баҳолаш

  4. Қаторларда қолдиқ автокорреляцияни Дарбин-Уотсон мезони бўйича баҳолаш



Мустақил ишлаш учун назорат саволлари:

  1. Автокорреляция қачон вужудга келади?

  2. Автокорреляцияни неча хил усул ёрдамида бартараф этиш мумкин?

  3. Эконометрик моделни реал ўрганилаётган жараёнга мос келишини қайси мезон ёрдамида аниқлаш мумкин?

  4. Эконометрик моделдаги параметрлардан бирортаси ишончсиз бўлса, уни нима қиилиш мумкин?

  5. Дарбин-Уотсон мезони қиймати қайси оралиқда ўзгаради?

  6. Башорат моделини адекватлигини баҳоловчи мезонлари.

  7. Омилларни танлаш ва босқичини асосий шартларини айтиб беринг.

  8. Корреляция коэффициентини мустаҳкамлашни аниқлашда Стюдент мезонини қўлланилиши.

  9. Башорат моделини танлашда кандай мезонлар қўлланади?

  10. Энг кичик квадратлар усулини асосий ғояси.

  11. Модел адвекватлигини баҳолашда Дарбин-Уотсон мезони кандай қўлланади?


Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling