Мустақил ишлаш учун назорат саволлари:
Иқтисодий жараёнларнинг кўп омилли хусусиятлари ва ўзгариш қонуниятлари нималарда намоён бўлади.
Эконометрик модел тузиш учун омилларни танлаш услубиёти нималардан иборат?
Кўп омиллик корреляция қачон қўлланилади?
Кўп омилли детерминация коэффициенти нимани ифодалайди?
Кўп омилли эконометрик (регрессион) моделни хусусиятлари нималардан иборат?
“Энг кичик квадратлар” усули ёрдамида кўп омилли эконометрик моделнинг коэффициентларини қандай ҳисобланади?
Эконометрик модел параметрларини иқтисодий таҳлилини тушунтириб беринг.
Эластиклик коэффициентларининг иқтисодий моҳияти нималардан иборат ва улар қандай ҳисобланади?
6-мавзу. Эконометрик моделларни баҳолаш
1. Эконометрик моделларнинг иқтисодий таҳлилида верификация босқичининг аҳамияти.
2. Эконометрик моделлар сифати ва аҳамиятини мезонлар бўйича баҳолаш.
3. Гомоскедатлик ва гетероскедатликни аниқлаш учун тестлар.
4. Эконометрик моделлардаги параметрларни иқтисодий жиҳатдан баҳолаш мезонлар
1. Эконометрик моделларнинг иқтисодий таҳлилида верификация босқичининг аҳамияти.
Эконометрик моделлашнинг учинчи босқичи – верификация қилиш. Тузилган моделни аҳамияти тўртта йўналиш бўйича текширилади:
- моделнинг сифати кўпликдаги корреляция коэффициенти ва детерминация коэффициенти ёрдамида баҳоланади;
- моделнинг аҳамияти аппроксимация хатолиги ва Фишер мезони ёрдамида баҳоланади;
- моделнинг параметрларини ишончлилиги Стьюдент мезони бўйича баҳоланади;
- Дарбин-Уотсон мезони ёрдамида «Энг кичик квадратлар усулининг» бажарилиш шартлари текширилади.
Таҳлил қилинаётган қаторлар динамикаси ҳар доим анчагина узунроқ қаторларнинг танламаси ҳисобланади. Шунинг учун корреляцион-регерссион таҳлил асосида олинган эконометрик моделларнинг ишончлилигини ҳар томонлама текшириш ва баҳолаш лозим.
Тузилган эконометрик аҳамиятлилиги, ишончлилиги ва кейинчалик башоратлашда қўллаш мумкинлиги қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
Эконометрик моделларни аҳамиятини Фишер мезони ва аппроксимация хатолиги ёрдамида баҳолаш.
Эконометрик моделлар сифатини кўп омилли корреляция коэффициенти ва детерминация коэффициенти ёрдамида баҳолаш.
Эконометрик модел параметрларини Стьюдент мезони ёрдамида баҳолаш
Қаторларда қолдиқ автокорреляцияни Дарбин-Уотсон мезони бўйича баҳолаш

Do'stlaringiz bilan baham: |