Ургут шаҳри 15. 03 2018 Жиноятчиликнинг келиб чикиш сабаблари ва уларни бартараф этиш борасидаги йиғилиш баённомаси
Download 35 Kb.
|
ЖИНОЯТЧИЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жиноятчиликнинг келиб чикиш сабаблари ва уларни бартараф этиш борасидаги йиғилиш баённомаси Йиғилиш раиси
- Қатнашдилар
- Қарор қилинди
- Йиғилишни ёзиб борувчи К. Саидов
“ТАСДИҚЛАЙМАН” Ургут шаҳар СамДУ қошидаги 3-сон академик лицей директори _________________Б. Хурсандов “___” ___________2018 йил Ургут шаҳри 15.03 2018 Жиноятчиликнинг келиб чикиш сабаблари ва уларни бартараф этиш борасидаги йиғилиш баённомаси Йиғилиш раиси: Академик лицей директори: Б. Хурсандов. Котиби: Маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосари К.Саидов Қатнашдилар: Академик лицейнинг биринчи босқич ўқувчилари 101-гуруҳ 21 нафар, 102-гуруҳ 23 нафар, 103-гуруҳ 25 нафар, 104-гуруҳ 19 нафар, 206-гуруҳ ўқувчилар қатнашди. Таклиф этилганлар: Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими ходимлари Ш.К.Насриев ва С.Файзиев. Кун тартиби Жиноятчиликнинг келиб чикиш сабаблари ва уларни бартараф этиш борасида Эшитилди: Дастлаб йиғилганларга хозирги кунда жиноятчиликнинг келиб чикиш сабаблари тургисидаги маърузалари тингланди. Хусусан, Ургут тумани бўйича Ички ишлар органлари Тергов бўлими катта суриштирувчиси Ш.К.Насриев Қонунга хилоф равишда қурол сақлаш, қурол сақлаш тўғрисида махсус рухсатномага эга бўлмасдан қуролга эгалик қилишга доир ҳуқуқий муносабатлар ҳақида ҳамда қурол олди-сотдиси, қуроллар воситасида келиб чиқадиган жиноятчилар ҳақида мисоллар ва хозирги кунда ёшлар уртасида содир этилаётган жиноятлар ва уларни салбий окибатлари хакида ўз фикрларини баён этди. Кейин масала йиғилганларга “Диний экстримизм ва терроризм”, “Гиёҳвандлик ва алкаголизм”нинг салбий оқибатлари, ислом ақидаларининг асосий, ахлоқий-ҳуқуқий тамойиллари Муқаддас “Қуръон”да ўз ифодасини топганлигини, Қуръони карим, ҳадиси шарифларда маъно ва мазмун, умуминсоний қадриятларни ҳимоя этувчи ва тарғиб қилувчи фалсафий хулосалар чуқур эканлиги Қуръони каримдаги илм ҳақидаги, маданият, маънавият, маърифат ҳақидаги ғоялар умумбашариятга тегишли эканлиги, унда илм маърифатга инсон маънавий ахлоқий баркамоллигининг устувор соҳаларидан бири сифатида қаралганлиги ҳақида ва саҳоват меҳмоннавозлик, жасорат, сабр ва қаноат, тўғрилик, мурувватлилик, содиқликка эътибор берилганлиги ва юксак маърифат белгиси, деб қаралганлиги ҳақида гапириб ўтди. Бундан ташқари йиғилганларга ислом динидаги тариқатлар ва уларнинг йўллари хусусида тушунча берди. Минг афсуслар бўлсинким, бугун етарлича исломий билимларга эга бўлмаган, ўзини, фарзандини эҳтиёжи, билим олиши ва бошқа зарурий эҳтиёжларни ўйламасдан тариқат йўлини, пир этагини тутиб юрганлар учраб турибди. Шу боис улар биринчидан зарурий исломий билимга эга эмаслигини айтиб ўтиш даркор. Ушбу масала бўйича Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими ходимлари Ш.К.Насриев ва С.Файзиевлар ўз муносабатларини билдириб ўтдилар хусусан, улар фикрларида интернет орқали сохта диний оқимларнинг тарғиботидан интернетдан фойдаланишда огоҳ бўлиш кераклигини, чет элларда ишга чиқиб кетиб ўша ерларда ноқонуний диний оқимлар таъсирига тушиб қолиб уларнинг ғояларини мамлакатимизда тарқалишига ҳаракат қилишга уринишлари давлатимиз тинчлигига хавф солиши ҳаммамизга маълум бўлиши керак ҳамда ҳар биримиз огоҳ ва ҳушёр бўлиш лозимлигини таъкидлаб ўтишди. Ва асосийси ёшлар зарур билимга, кўникмага эга бўлиш алданиб қолишдан асрайди. Хорижга ишлаш учун чиқиб кетаётганларнинг аксарияти биринчи навбатда зарур касб-маҳоратга эга бўлмаганлардир. Айнан ана шу зарур билимга, кўникмага эга бўлмаганлар соҳта ваъдаларга ишониб, оқибатини ўйламай кимларгадир ишониб ватанига, халқига, миллатига, оиласига хиёнат қилишга киришмоқдаки, бу йўлнинг оқибатини ўйламасдан шу аҳволга тушмоқда. Шунинг учун ёшлар ҳар бир дақиқани қадрига етишлари, зарур билим ва кўникмани эгаллашлари ва касб-ҳунар сирларини ўрганиб келажагини ўзи бунёд этиши таъкидлаб ўтишди. Қарор қилинди: Ўқувчиларда мунтазам равишда ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгни ошириш бўйича тегишли тарғибот, давра суҳбатлари олиб борилсин. Туманда ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, фуқароларнинг огоҳлик ва ҳушёрлигини ошириш мақсадида “Диний экстримизм ва терроризм”, “Гиёҳвандлик ва алкаголизм”нинг салбий оқибатлари тўғрисидаги маърузачилар ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин. Академик лицей ўқувчиларига мутахассислар иштирокида асл ислом динининг эзгулик ва маърифат тўғрисидаги қарашлари ҳамда сохта диний оқимлар ва уларнинг пуч мақсадлари тўғрисида махсус курслар ва тарбиявий соатларда зарур тушунча ва маълумотлар бериб бориш белгилаб қўйилсин. Йиғилишни ёзиб борувчи К. Саидов Download 35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling