Urgut sifat mollari
ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Download 38.77 Kb.
|
ДАСТЛАБКИ ОЛДИ-СОТДИ ШАРТНОМА 9
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. АЛОҲИДА ШАРТЛАР
4. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1. «Объект»ни Давлат кабул комиссиясига топшириш муддати 3 (уч) ойдан утиб кетса, «Сотувчи-Жамият» «Сотиб олувчи»га хар бир кечиктирган кун учун у тўлаган пул маблағларининг 0,1 % миқдорида пеня тўлайди, лекин пеня тўлаш муддати 6 (олти) ойдан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлангани «Сотувчи-Жамият» «Объекти»ни, шу жумладан «Хонадон»ни «Сотиб олувчи»га қуриб топшириш мажбуриятидан озод килмайди. 6 (олти) ой муддат ўтганидан сўнг «Сотиб олувчи» ушбу шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга. Шартномани бекор қилиш ҳақида у ёзма равишда «Сотувчи-Жамият»нинг манзилига юборади. Бу ҳолда «Сотувчи-Жамият» тўланган пул маблағларини 60 (олтмиш) банк иш кунида «Сотиб олувчи»га қайтаришга мажбур. 4.2. «Сотувчи-Жамият» «Сотиб олувчи»нинг мажбуриятлари бўйича, «Сотиб олувчи» «Сотувчи-Жамият»нинг мажбуриятлари бўйича учинчи шахс олдида жавоб бермайди. 4.3. «Сотиб олувчи» томонидан ушбу шартномада белгиланган муддатда пул маблағларини тўловини амалга оширмаган тақдирда «Сотувчи-Жамият»га тўланиши лозим бўлган пул маблағларини ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,1 миқдорида пеня тўлайди, лекин пеня миқдори тўланиши лозим бўлган пул маблағларининг 50% фоиздан ошиб кетмаслиги лозим. 4.4. Агарда «Сотиб олувчи» тўланадиган пул маблағларини тўловини 1 ойдан ошиб кечиктирса, «Сотувчи-Жамият» ушбу шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга, бундай ҳолатда у «Сотиб олувчи»ни бу ҳақда ёзма равишда огоҳлантиради. «Сотиб олувчи» бундай ҳолатда шартноманинг бекор қилинишига йул қўйса, тўланган пул маблағларининг 5% миқдорида жарима тўлайди. 5. АЛОҲИДА ШАРТЛАР 5.1. «Сотиб олувчи» қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу шартномадан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Сотувчи-Жамият»нинг ёзма розилиги олингандан сўнг учинчи шахсга ўтказиши мумкин. Акс ҳолда ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўтказиш ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. 5.2. Томонлар ушбу шартнома билан боғлиқ маълумотларни сир сақлашлари ҳақида мажбурият олади. Ушбу шартномани ошкор қилиниши натижасида тарафларга етказилган зарар айбдор томондан қопланади. 5.3. Томонлар ўртасидаги қўшимча келишувлар шартноманинг иловаларида келтирилиб ўтилади. Download 38.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling