Urgut sifat mollari
«Сотиб олувчи»нинг мажбуриятлари
Download 38.77 Kb.
|
ДАСТЛАБКИ ОЛДИ-СОТДИ ШАРТНОМА 9
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Сотиб олувчи»нинг мажбуриятлари.
3.3. «Сотиб олувчи»нинг мажбуриятлари:
- Ушбу шартномада кўрсатилган муддат ва миқдорда «Хонадон»нинг келишилган пулларини тўлаб бориш; - Турар-жойнинг манзили ўзгариши ҳақида «Сотувчи-Жамият»га 5 (беш) кунлик муддат ичида маълум қилиш; - «Сотувчи-Жамият» томонидан юборилган ёзма хабар олингандан сўнг 7 кун ичида «Хонадон»ни топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида қабул қилиш, ҳамда шу кундан бошлаб «Хонадон»ни сақланиши, ундан фойдаланиш ва эгалик қилиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олиш; - Шартномада белгиланган муддатда «Сотиб олувчи» «Хонадон»ни қабул қилиб олмаслиги шартнома шартларининг бузилганлиги деб ҳисобланши; - Нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномаси ва топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида қабул қилинган кундан бошлаб барча коммунал тўловларини ва эксплуатация ҳаражатларини, шунингдек, «Объект»нинг ўзига тегишли «Хонадон»ни таъмирлаш ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга ошириш; - «Хонадон»га эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар расмийлаштирилгунга қадар «Сотувчи-Жамият»нинг ёзма рухсатисиз «Хонадон»да таъмирлаш ва бошқа ишларни бажармаслик; - «Хонадон»нинг тасдиқланган лойиҳасида кўрсатилган конструктив ечимларини (яъни конструкцияларини) ҳар қандай ўзгартириш таъқиқланди; - «Сотувчи-Жамият»нинг ва тегишли давлат органларининг рухсатисиз ҳамда улар билан келишмасдан «Хонадон» ичида инженер система ускуналарини ўзгартириш, приборларини катта ёки кичигига алмаштириш, терморегулятор ўрнатиш, электр системани алмаштириш, инженер қурилмаларнинг ёмон ишлашига олиб келувчи ҳар қандай ўзгартиришга рухсат берилмайди. Бу талаб бажарилмаганда, келиб чиққан ёмон ҳолатларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида «Сотиб олувчи» тўлиқ жавобгар бўлади; - «Хонадон»ни давлат рўйхатидан ўтиб, эгалик ҳуқуқини белгилагач, нотариал идора орқали олди-сотди шартномасини расмийлаштириш билан боғлиқ барча ҳаражатлар «Сотиб олувчи» ҳисобидан қопланади; «Сотиб олувчи»нинг мажбуриятлари. - Доимий равишда ҳар ойда 1 марта, зарурияти тўғилганда унинг талабига асосан «Объект»да қурилишнинг бориши ҳақида «Сотувчи-Жамият» дан маълумотнома олиш; - «Сотувчи-Жамият»ни 30 (ўттиз) кун олдин ёзма равишда ушбу шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳақида огоҳлантириш ва тарафлар ўртасида шартномани бекор қилиш ҳақида битим тузиш. Бундай ҳолатда, «Сотиб олувчи»дан умумий тўлов суммаси маблағларининг 10-фоиз миқдорида жарима «Сотувчи-Жамият» ҳисобига ундирилади; - «Сотиб олувчи» томонидан тўланган пул маблағлари бошқа «Сотиб олувчи»нинг шу «Хонадон» учун пул тўлаганидан сўнг 30 (ўттиз) банк кунидан кейин қайтарилади; Download 38.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling