Ургут тарихи тўғрисида қисқача маълумот
Download 32.89 Kb.
|
Ургут тарихи тўғрисида қисқача
- Bu sahifa navigatsiya:
- “ ҒАВСУЛ АЪЗАМ“ ЗИЁРАТГОҲИ
- «ХЎЖА ЧОРЧИНОР» зиёратгоҳи
- ХЎЖА ОМОН» ЗИЁРАТГОҲИ
- ШИРВОҚ ОТА” ЗИЁРАТГОҲИ
Ургут тарихи тўғрисида қисқача МАЪЛУМОТ Ургут тумани Самарқанд вилоятининг жанубий шарқий томонидаги тоғлар этагида, денгиз сатҳидан тахминан 1000 метр баландликда жойлашган. Ургут тумани бир томондан Қашқдарё вилояти, бир томондан қўшни Тожикистон Республикаси билан чегарадошдир. Ургут тумани 1926 йилда ташкил топган, 1120.28 кв.км ер майдонига эга, 427 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ургут ўзининг 100 минг йиллик тарихига эга бўлган табаррук гўша эканлиги қадимий манбалар асосида исботланган. Бунга туманда жойлашган қадимий манзилгоҳлар ва муқаддас қадамжолар яққол далилдир. Ургут ўзига хос миллий урф-одатлар, халқ ҳунармандчилиги ва этнографик хусусиятлари билан бошқа туманлардан ажралиб туради. Ургутда сайёҳлар муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишлари, миллий урф-одатлар ва ҳунармандчилик жараёни билан танишувлари ҳамда табиатнинг дилтортар гўшаларида сайр қилиб дам олишлари мумкин. “ҒАВСУЛ АЪЗАМ“ ЗИЁРАТГОҲИ Ушбу машҳур қадимий қадамжо Ургут шаҳрининг шарқ томонидаги Ғўс қишлоғида жойлашган. Бу ерда Ислом дунёсининг мутафаккири Абдуқодир Ғилоний шарафига рамзий мақбара қурилган Мустақиллик йилларида зиёратгоҳда туман ҳокимлигининг ташаббуси билан миллий меъморчилик талаблари асосида қўшимча бинолар қурилди. Зиёратгоҳ ҳузурида бой экспонатлар билан таъминланган ўлкашунослик музейи мавжуд. «ХЎЖА ЧОРЧИНОР» зиёратгоҳи Алпсимон чинорлар билан ўралиб, юқориси тоғлар билан туташиб кетган бу зиёратгоҳ Ургут шаҳри марказидан уч километр масофада жойлашган. Хушҳаволиги ва мафтункор манзараси билан ажралиб туради. Чинорлар хиёбони бўйлаб тоғнинг бир тегирмон муздек зилол суви оқиб туради. Зиёратгоҳдаги чинорларнинг ёши 1000 йилдан ошган, деган тахминлар бор. Кириш дарвозасидан бошланган марказий йўлакнинг икки томонидан юқорига қараб чинорлар тизмаси қад ростлаб борган. Чап қатордаги чинорлар ичида иккинчи чинор ўзининг кенглиги билан кишилар диққатини тортади. Ривоятларга кўра, чинор ўтмишда чиллахона хизматини ўтаган. Шўроларнинг дастлабки ҳукмронлик даврида бир муддат большевикларнинг мажлис ўтказадиган жойи, кейинчалик эса мактаб вазифасини бажарган. Бошқа бир ривоятга кўра, араб қўмондонларидан бири Ҳожа Абу Толиб Ургутга ҳукмдор бўлиб, булоқ атрофида тўрт дона чинор эктиради. У вафот этгач (866-867 йиллар), шу чинорлар яқинида дафн этилади. Бу жойнинг яна бир номи “Хожа Чорчинор” деб аталишининг тарихи шу воқеа билан боғлиқ. Чорчинор мажмуаси ичида 1914 йилда Шайх Муҳиддинхон томонидан қурилган масжид бор. Масжиддан дастлаб мадраса сифатида фойдаланилган. Бино Абдуқодир (1868-1934 йиллар) исмли уста томонидан қурилган. 1927 йилгача мазкур мадрасада нафақат Ургут, балки шу яқин ҳудудлардан келган толиби-илмларга сабоқ берилган. Мажмуанинг ички қисмида бир нечта тарихий шахсларнинг қабрлари бор. Улардан бири машҳур эшон Валихон Исмоилхўжа ўғли (1842-1915 йиллар) бўлиб, Мир Араб мадрасасида мударрислик қилган. У кишининг ўғиллари Шайх Муҳиддинхон (1875-1931 йиллар) ҳам Ургутда яшаб, Бухоро мадрасаларида мударрислик қилган. Шайх Қутбиддинхон Муҳиддинхон ўғли (1906-1983 йиллар) машҳур шарқшунос олим бўлган. ХЎЖА ОМОН» ЗИЁРАТГОҲИ Хўжа Омон зиёратгоҳи Ургут-Ғўс автомобиль йўлининг чап томонида бўлиб, ушбу муаддас зиёратгоҳда ислом динининг машҳур намоёндаси Хўжа Омон қабри устида муҳташам мақбара тикланган. Зиёратгоҳда кейинги йилларда кенг миқёсда ободончилик ишлари олиб борилди. Ҳозирда зиёратчи сайёҳлар учун масжид, тоҳоратхона ва ошхоналар хизмат қилиб турибди. “ШИРВОҚ ОТА” ЗИЁРАТГОҲИ Ушбу зиёратгоҳ Ургут туманининг Хўжайдуқ қишлоғида жойлашган. Тоғ этагида катта ва кенг ғор бўлиб унинг ичида маҳаллий аҳоли Ширвоқ ота деб атайдиган авлиё кишининг қабри бор. Ҳар йили баҳор ва ёз ойларида бу ерга қўшни вилоят ҳамда туманлардан ҳам кўплаб зиёратчилар келишади. Ширвоқ ота муздек сув чиқиб турувчи муқаддас чашмалари билан машҳур. Download 32.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling