Қурилиш баҳосини шартномавий жорий нархларда аниқлаш


Пп = (См + Сзп + Сэм + Сп) х У


Download 243 Kb.
bet11/16
Sana06.04.2023
Hajmi243 Kb.
#1331560
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
ШНК 4.01.16-09 узб

Пп = (См + Сзп + Сэм + Сп) х У,

бу ерда:
См – қурилиш материаллари, маҳсулотлари ва конструкциялари учун сарфланган харажатлар;


Сзп – ижтимоий суғурта учун тўловлар билан бирга ҳисобланган асосий иш ҳақи учун сарфланган харажатлар;
Сэм – машина ва механизмлар эксплуатацияси учун сарфланган харажатлар;
Сп – ишлаб чиқаришга оид бошқа харажатлар;
У – пудратчи “бошқа харажатлари”нинг қурилиш-монтаж ишларининг нархига нисбатан солиштирма кўрсаткичи.
Объектнинг дастлабки баҳосини аниқлашда минтақа ва фаолият турлари бўйича бошқа харажатларнинг солиштирма кўрсаткичи пудратчи ташкилотларининг “5-С Шакл” бўйича тузиладиган ҳисоботлари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг “Қурилиш
ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар, маҳсулотлар ва хизматлар учун сарфланган харажатларнинг асосий кўрсаткичлари” статистика бюллетени бўйича қабул қилиниши мумкин.
4.16. Объектнинг дастлабки нархи аниқланишида қурилишни суғурталаш учун сарфланадиган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.1999й. 532-сонли “давлат маблағлари ва давлат томонидан кафолатланган кредитлар ҳисобига қурилаётган объектлар қурилишга оид таваккалларини мажбурий суғурталаш тўғрисида” қарорига мувофиқ аниқланади.
Мажбурий суғурталаш бўйича охириги тарифлар суғурта суммасининг 0,4% ни ташкил қилади (объектнинг тўлиқ нархидан 80%)


Ср=(Со+См+Сзп+Сэм+Сп+Пп)х0,8х0,4%,
бу ерда:
Со – транспорт ва тайёрлаш-омборда сақлаш харажатлари билан бирга ҳисобланган ускуна, мебель ва инвентарь учун сарфланадиган харажатлар;
См - транспорт ва тайёрлаш-омборда сақлаш харажатлари билан бирга ҳисобланган қурилиш материаллари, маҳсулотлари ва конструкциялари учун сарфланадиган харажатлар;
Сзп – ижтимоий суғурта тўловлари билан бирга ҳисобланадиган асосий иш ҳақи учун сарфланадиган харажатлар;
Сэм – машина ва механизмлар эксплуатациясига сарфланадиган харажатлар (машинистларнинг иш ҳақлари билан бирга ҳисобланади);

Download 243 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling