102. 10 г калий нитрат 80 г сувда эритилди. Эритмадаги KNO3 нинг масса улушини топинг:
103. Калий хлорид тузининг a) 10% ли эритмасидан 100 г; b)15% ли эритмасидан 200 г тайёрлаш учун неча грамм туз ва неча грамм сув керак?
104. CuSO4 нинг сувсиз тузга ҳисобланган 5% ли эритмасидан 200 г таййорлаш учун неча грамм мис купороси CuSO4 5H2O ва сув керак?.
105.. 2кг 3% ли Na2SO4 эритмасини тайёрлаш учун неча грамм кристаллогидрат Na2SO4 10H2O ва неча грамм сув керак?
106. 10% ли эритмадан 250 граммига 150 г сув қўшилди. Ҳосил қилинган эритманинг масса улушини топинг.
107. 350 г сувда 80 г ош тузи эритилганда ҳосил бўлган эритманинг фоиз ва молял концентрациясини хисобланг.
108. 5 литр зичлиги 1.075г/мл бўлган 8% туз эритмаси тайёрлаш учун қанча сув ва туз олиш керак?
109. 10% эритма тайёрлаш учун 300 г сувга қанча миқдорда 30% ош тузи эритмасидан қўшиш керак.
110. Нормал шароитда ўлчанган 67,2 л HCl дан 9% эритма тайёрлаш учун қанча сувда эритиш керак.
111. 100 мл, 20% ли, зичлиги 1,14 г/мл эритмадан 5% эритма тайёрлаш учун қанча сув қўшиш керак.
112. 15% ли зичлиги 1,4 г/мл га тенг эритманинг моляр, молял ва нормал концентрациясини хисобланг (сульфат кислота).
113. 0,5 М глюкозанинг 250 С даги осмотик босимини аниқланг.
114. 250С да 2,8 г модда 200 мл эритмада эритилгана, эритманинг осмотик босими 0,7 кПа га тенг бўлди. Модданинг молекуляр массасини аниқланг.
115. 50% сахароза қайси температурада қайнайди (C12H22O11).
116. . 40% этил спиртининг сувли эритмаси қайси температурада қайнайди (C2H5OН).
117.. Этиленгликольнинг 30% сувли эритмасини қайнаш ва музлаш температурасини аниқланг
Do'stlaringiz bilan baham: |