67. 2,1 г темир олтингугурт билан реакцияга киришганда 3,77 кж иссиқлик ажралиб чиқди. Темир сульфидини хосил бўлиш иссиқлигини хисобланг.
68. Фосфинни (РН3)стандарт энтальпиясини аниқланг , агар
2PH3 (г)+ 4О2(г) = P2O5 (қ) + 3H2O(ж) Но = -2360 кЖ
69. . Қуйида берилган реакциядан фойдаланиб, кальций ортофосфатни Н298 стандарт энтальпиясини аниқланг.
3CaO(қ)+P2O5(қ) = Ca3(PO4)2(қ) Но = -739 кЖ
70. Қуйида берилган реакциядан фойдаланиб, кальций метил спиртини Н298 стандарт энтальпиясини аниқланг.
CH3OH(c)+1,5 O2(г)= СО2(г)+2Н2О(c) Но = -726,5 кЖ
71. 5,6 л этилен кислородда тўлиқ ёндирилганда 230,787 кЖ иссиқлик ажралиб чиқди. Этиленни ҳосил бўлиш иссиқлигини аниқланг. Нх.б= ?
72. а) 4.8 гр магний, б) 3.1 гр фосфор тўлиқ ёндирилганда қанча иссиқлик ажралади?
73. 49 гр сульфат кислота 400гр сувда эритилганда ҳарорат 22.4 градусга кўтарилди. Эритманинг солиштирма иссиқлик сиғими 3.77 кЖ/г.градга тенг.Сульфат кислотанинг эриш иссиқлигини аниқланг.
74. Калий нитратнинг эриш иссиқлиги 35.8 кЖ/мольга тенг.7.5гр калий нитрат 150 грам сувда эритилганда ҳарорат неча градусга пасайишини ҳисобланг.
75. 10 гр сувсиз мис купороси 200гр сувда эритилганда эритманинг ҳарорати 4.74 0С га ортади. CuSO4 * 5H2O эриш иссиқлиги 11.92 кЖ/мольга тенг.Мис сульфатнинг гидратланиш иссиқлигини топинг.
76. 15 гр сувсиз сода 200гр сувда эритилганда эритманинг ҳарорати 20.3 0С га ортади. Na2СO3 * 10H2O эриш иссиқлиги 67.62 кЖ/мольга тенг. Na2СO3нинг гидратланиш иссиқлигини топинг.
77. Чумоли кислотасининг ёниш реакцияси қуйидаги тенглама билан ифодаланади.
НСООН + О2 = СО2 + Н2О (б) + 561 кЖ
Чумоли кислотасини ҳосил бўлиш иссиқлигини ҳисобланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |