Қурилиш кимёси фанидан қурилиш йўналишида сиртдан ўқийдиган талабалар учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилади Тошкент 2018
Download 1.43 Mb.
|
Сиртқи қўлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Атом тузилиши ……………………………………….……………… …… . 27
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ А.А.Абдурахимов ., М.Э.Мавланова. Қурилиш кимёси фанидан қурилиш йўналишида сиртдан ўқийдиган талабалар учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилади Тошкент - 2018 Мазкур ўқув қўлланма “Қурилиш кимёси” фанидан қурилиш йўналишида сиртдан ўқийдиган талабалар учун қўлланма сифатида мўлжалланган бўлиб, фан буйича муҳим маълумотларни ўз ичига олади. Сиртдан таълим олаётган талабалар қўлланмада берилган назарий билимларга эга бўладилар ва шулар асосида масалаларни ечимларини топадилар. Тузувчилар: А А Абдурахимов, М.Э.Мавланова Тақризчи: проф: Қодирова Ш. ЎзМУ , декан доц Зокиров С.Х, ТДАУ, доцент Тошкент ш ТАҚИ Илмий кенгашининг 2018 йил ______ №___ сонли йиғилишида кўриб чиқилди. МУНДАРИЖА
Кириш Ўқув қўлланма материаллари – қурилиш йўналиши мутахассислари тайёрлашга мўлжалланган бўлиб, сиртқи бўлимда таълим олаётган талабаларнинг қурилиш кимёси фанидан назарий ва амалий кўникмаларини оширишга ёрдам беради.. Қўлланмада анорганик моддаларнинг мухим синфлари, кимёнинг асосий стехиометрик конунлари, атом тузилиши, кимёвий боғланиш, термокимёвий жараёнлар, эритмалар, электролитлар, гурух элументлари кимёвий тахлилида табиий карбонатлар, сульфатлар, уларни олинишига доир кимёвий реакциялар келтирилган. Ўқув қўлланманинг мақсади – қурилиш кимёсини чуқур ўрганиш, ўрганилаётган бўлимларни тизимлаш ва таҳлил малакаларини йиғиш бўйича талабалар ишини ташкил қилишдир. Ўқув қўлланманинг мақсади – ноорганик моддалар ва қурилиш материаллар кимёси ва технологияси соҳасида фаннинг замонавий ютуқлари билан талабаларни таништириш, уларнинг умумий техник саводхонлигини ошириш, илмий ва махсус ўқув адабиётлари билан ишлаш малакаларини талабаларга ўргатиш, табиий ва техноген хом-ашёнинг кимёвий ва минерал таркиби орасидаги, турли боғловчи моддалар ишлаб чиқариш технологияси ва улардан олинган материалларнинг физик-кимёвий хусусиятлари орасидаги ўзаро алоқани аниқлаш, қўлланиш соҳасини баҳолашдир. Ўқув қўлланма таркибида асосан кимё фанини амалий қисмида қўлланиладиган машқ ва масалаларни ечиш учун керакли бўлган назарий маълумотлар ва реакциялар, формулалар, элементлар кимёси бўйича кўпгина янгиликлар келтирилган. Ишлаш учун берилган машқ ва топшириқлар назарий қисмда берилган материаллар ёрдамида, келтирилган адабиётлар кўмагида ечилади.Топшириқларда қурилиш материаллари бўйича хам маълумотлар келтирилиши керак. Қўлланмани янада тўлдириш мақсадида барча тавсиялар ва фикр мулоҳазаларни келгусида албатта инобатга оламиз ва берган таклифларингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling