Қурилиш кимёси фанидан қурилиш йўналишида сиртдан ўқийдиган талабалар учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилади Тошкент 2018


Download 1.43 Mb.
bet14/40
Sana16.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1517669
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   40
Bog'liq
Сиртқи қўлланма

Вант-Гофф қоидаси: Температура оширилганда кўпчилик реакцияларнинг тезлиги ҳар ўн градусда 2-4 марта ошади. Бу қоида реакция тезлигининг температура коэффициенти  (гамма) билан боғлиқ. Температура t1 дан t2 гача ошганда тезликнинг ўзгаришини қуйидаги формула билан топиш мумкин:

Бу ерда: t1 ва t2 –температуралар, 1 ва 2 лар реакциялар учун кетган вакт,  - кимёвий реакциянинг температура коэффициенти.
Реакцияга киришаётган моддалар молекулаларини (заррачаларини) актив заррачаларга айлантириш учун унга берилиши лозим бўлган энергия активланиш энергияси дейилади. Активланиш энергияси қанча катта бўлса температура ошиши билан кимёвий реакция тезлиги шунча кўп ортади.
Ўзи кимёвий реакцияга киришмай кимёвий реакция тезлигини оширадиган моддаларга катализаторлар деб айтилади. Катализаторларнинг таъсир механизми оралиқ моддалар ҳосил қилиш ҳисобига активланиш энергиясини пасайтиришига асосланган. Катализатор иштирокида содир бўладиган реакциялар каталитик реакциялар дейилади.
Катализ икки турга: гомоген (бир жинсли) ва гетероген (бир жинсли эмас) катализга бўлинади. Ўзи кимёвий реакцияга киришмай кимёвий реакция тезлигини камайтирадиган моддаларга ингибиторлар ёки каталитик заҳарлар дейилади.
Кимёвий мувозанат
Бир вақтнинг ўзида ҳам тўғри томонга, ҳам тескари томонга борадиган реакцияларга қайтар реакциялар дейилади.

Чапдан ўнг томонга борадиган реакция тўғри реакция (тезлик доимийлиги К1), ўнгдан чапга борадиган реакция эса тескари реакция ( тезлик доимийлиги К2) дейилади. Тўғри ва тескари реакцияларнинг тезликлари тенг бўлган ҳолатга кимёвий мувозанат деб айтилади. Кимёвий мувозанат миқдор жиҳатидан мувозанат доимийлиги (константаси) билан характерланади.
aA + bB  cC + dD қайтар реакция учун мувозанат доимийлиги Км = К12 = ( [C]c [D]d)/( [A]a [B]b) бўлади. Бу формула кимёвий мувозанат учун массалар таъсири қонунини ифодалайди. Тенгламанинг ўнг томонидаги қийматлар реакцияга киришаётган моддаларнинг мувозанат концентрацияларидир.
Мувозанат доимийлиги температура ва реакцияга киришаётган моддаларнинг табиатига боғлиқдир. Мувозанат доимийлиги қанча катта бўлса, мувозанат ўнг томонга шунча кўп силжиган бўлади.
Кимёвий мувозанатни силжитиш.
Мувозанатда турган системанинг ташқи таъсир натижасида ўзгариши Ле-Шателье принципи билан белгиланади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling