Эрувчанлик(эрувчанлик коэффициенти) деб муайян температурада 100 г эритувчида эриши мумкин бўлган модда массасига айтилади.
Эриган модда билан эримай қолган ортиқча қисми мувозанатда турган эритмага тўйинган эритма деб аталади.
Эриган модда эритмада яна эриши мумкин бўлса, бундай эритмага тўйинмаган эритма деб аталади.
Кўпчилик қаттиқ моддалар учун температура ортиши билан эрувчанлик ортади, газ моддалар учун эса камаяди.
Электролитлар ва электролитик диссоцияланиш:
Электролитик диссоция назариясининг асососий қоидаларини швед олими Сванте Аррениус 1887-йилда ишлаб чикди,
1.Электролитлар сувда эритилганда мусбат ва манфий зарядланган ионларга ажралади. Диссоциланиш жараёни қайтардир.
2 Электр токи таьсирида мусбат зарядланган ионлар (катион) катодга, манфий зарядланган ионлар(анионлар ) анодга томон ҳаракатланади.
3. α –электролит ва эритувчининг табиатига, электролит концентрациясига ва температурага боғлиқ бўлади.
α=0 -3%кучсиз электролит
α=3%дан 30%гача ўртача кучли электролит
α=30 дан катта бўлса кучли электролит
Кдис.-эритувчининг,электролитнинг табиатига ва температурага боғлиқ. Эритма концентрациясига боғлиқ эмас.
Кучли электролитлар:
LiOH,NaOH, ROH, RbOH, CsOH, Ca(OH)2, Ba(OH)2, KCl, KNO3,CH3COONa, AlCl3, , KJ, , K2CO3, KHCO3, (NH4)2SO4, Na2SO4, NH4Cl,K2S, MgSO4, AgNO3, AgF, Fe(NO3)3, Al(NO3)3, CH3COONH4, HCl, HJ ,HСlO4, HNO3, H2SO4, H2Cr2O7, H2CrO4, HMnO4, HClO4 ,
Тузлар гидролизи
Гидролиз «гидро» - сув “лизис” ажралиш яъни сув таъсирида парчаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |