- ЭЛЕКТРОЛИТИК ДИССОЦИАЛАНИШ. СУВНИНГ ИОНЛАНИШИ pH
- РЕЖА:
- 1.Электролитик диссоцаланиш.
- 2. Кучли ва кучсиз электролитлар.
- 3. Диссоциаланиш даражаси ва доимийси.
- 4. Освалднинг суюлтириш қонуни.
- 4. Сувнинг ионланиши. Водород кўрсаткич.
Мавзуни жонлантириш учун саволлар: - Электролитлар деганда нимани тушунасиз?
- Қандай моддаларга электролитлар ва ноэлектролитлар дейилади?
- Диссоциланиш даражаси нима?
- Ўзидан электр ўтказувчи моддалар неча турга бўлинади?
ЭЛЕКТРОЛИТИК ДИССОЦАЛАНИШ - ЭЛЕКТРОЛИТИК ДИССОЦАЛАНИШ
- Электр токи зарядли заррача-ларнинг маълум йўналишидаги ҳаракатидир.
- Ўзидан электр ўтказувчи барча моддалар икки турга бўлинади.
- Биринчи хил ўтказувчиларда электр электронлар ҳаракати орқали,
- иккинчи хил ўтказувчиларда эса ионлар ҳаракати орқали ўтади.
- Масалан, металлар биринчи тур ўтказувчиларга, электролитлар иккинчи тур ўтказувчиларга киради.
Умуман моддалар электролит ва электролитмасларга бўлинади. - Умуман моддалар электролит ва электролитмасларга бўлинади.
- Сувда эритилганда ёки қуруқ ўзи суюқлантирилганда электр токини ўтказадиган моддалар электролит-лар жумласига киради. Электролитмасларнинг эритмалари ҳам, суюқланмалар ҳам электр токини ўтказмайди.
- Кислота, асос ва тузларнинг сувдаги эритмалари ва суюқланмалари электр токини ўтказади.
- Буларнинг кўпчилиги қаттиқ ҳолатдаёқ мусбат ва манфий ионлардан тузилгандир. Масалан, калий хлорид, натрий гидроксид ва ҳоказо.
Қаттиқ моддалар ичида мусбат ва манфий ионлар бир-бири билан маҳкам боғланган ҳолатда бўлиб, эркин ҳаракат қилиш имкониятига эга эмас. - Қаттиқ моддалар ичида мусбат ва манфий ионлар бир-бири билан маҳкам боғланган ҳолатда бўлиб, эркин ҳаракат қилиш имкониятига эга эмас.
- Қаттиқ модда эритма ёки суюқланма ҳолатига ўтказилар экан, мусбат ва манфий ионлар орасидаги ўзаро тортишиш кучларининг қуввати пасаяди, натижада, ионлар эркин ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлиб қолади.
- Электролитлар сувда эритилганида сувнинг қутбли молекулалари электролитга таъсир кўрсатиб электролитни мусбат ва манфий ионларга ажратади.
- Мусбат ионларни катионлар, манфий ионларни анионлар деб юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |