Электролитик диссоциаланиш. Сувнинг ионланиши pH


АНИОНЛАРАРО ГИДРОЛИЗЛАНИШ


Download 212 Kb.
bet6/9
Sana28.03.2023
Hajmi212 Kb.
#1301319
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
6. Elektrolitik dissotsiyalanish

АНИОНЛАРАРО ГИДРОЛИЗЛАНИШ

  • Кучли асос ва кучсиз кислотадан ҳосил бўлган тузлар анионлараро гидролизлана-ди.
  • Бу турдаги тузлар гидролизланганда туз таркибидаги кучсиз кислота анионлари сувнинг H+ ионлари билан бирикиб, кам диссоциланадиган бирикмалар ҳосил қилади, натижада эритмадаги H+ ионларининг концентра-цияси камайиб, OH- ионларининг концентрацияси ортади. Гидроксид ионларининг концентрацияси ортгани учун эритма ишқорий муҳитга эга бўлади.

АНИОНЛАРАРО ГИДРОЛИЗЛАНИШ

  • Кучли асос ва кўп негизли кучсиз кислотадан ҳосил бўлган тузларнинг гидролизи ҳам босқичли содир бўлиб, оддий шароитда фақат биринчи босқичи яхши боради ва бунда нордон туз ҳосил бўлади, масалан:
  • K2СO3 + H2O ⇆ KHCO3 + KOH
  • CO2-3 + H2O ⇆ HCO3- + OH-
  • KHCO3 + H2O ⇆ H2СO3 + KOH
  • HСO-3 + H2O ⇆ H2CO3 + OH- (pH > 7)

ҲАМ КАТИОНЛАРАРО ҲАМ АНИОНЛАРАРО ГИДРОЛИЗЛАНИШ

  • Кучсиз кислота ва кучсиз асосдан ҳосил бўлган тузлр ҳам катион, ҳам анионлараро гидролизланади.
  • Бу типдаги тузлар гидролизланганда туз таркибидаги катионлар OH- ионлари билан бирикиб, кам диссоциланадиган кислота ва асос хосил қилади. Ҳосил бўладиган кислота ва асоснинг кучига қараб, эритманинг муҳити ёки кучсиз кислотали, ёки кучсиз ишқорий бўлади, масалан:
  • NH4CN + H2O ⇆ NH4OH + HCN
  • NH+4 + CN- ⇆ NH4OH + HCN
  • бунда K NH4ОН = 1,79 ∙ 10-5, KHCN = 7,9 ∙10-10 бўлганлиги учун эритма кучсиз ишқорий муҳитни намоён қилади.

ТЎЛА ГИДРОЛИЗЛАНИШ

  • Жуда кучсиз кислота ва жуда кучсиз асосдан ҳосил бўлган тузларнинг гидролизи бир томонлама бўлиб, оддий шароитдаёқ оҳиригача боради. шунинг учун бундай гидролизланишга тўла гидролизланиш дейилади:
  • Cr2S3 + 6H2O + 2Cr(OH)3 + 3H2S↑

Download 212 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling