Қурилиш кимёси фанидан қурилиш йўналишида сиртдан ўқийдиган талабалар учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилади Тошкент 2018


Кучли асос кучли кислотадан ташкил топган тузлар гидролизга учрамайди. 2


Download 1.43 Mb.
bet18/40
Sana16.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1517669
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40
Bog'liq
Сиртқи қўлланма

1.Кучли асос кучли кислотадан ташкил топган тузлар гидролизга учрамайди.
2.Кучли асос кучсиз кислотадан ташкил топган тузлар гидролизга учрайди.Эритманинг муҳити ишқорий бўлади.Гидролиз анион ҳисобига борадилакмусни кўкартиради.
3.Кучсиз асос кучли кислотадан ташкил топган тузлар гидролизга учрайди. Гидролиз катион ҳисобига боради.Эритманинг муҳити кислотали бўлади, лакмусни қизартиради, гидролиз қайтар хусусиятга эга бўлади.
4. кучсиз асос кучсиз кислотадан ташкил топган тузлар гидролизга тўлиқ учрайди. Эритманинг муҳити деярлинейтрал бўлади, гидролиз қайтмас хусусиятга эга бўлади.
Кучли асослар: LiOH, KOH, NaOH, RbOH, CsOH, FrOH,Ca(OH)2 , Sr(OH)2 Ba(OH)2 AgOH
Кучсиз асослар: NH4OH, Mg(OH)2 Be(OH)2 Fe(OH)2 Fe(OH)3 Cu(OH)2 Zn(OH)2 Ni(OH)2 Pb(OH)2 Al(OH)3 Sn(OH)2 , Sn(OH)4 Pl(OH)4 Cd(OH)2 Au(OH)3 Cr(OH)3 Hg(OH)2
Кучли кислоталар: H2SO4, HNO3, H2CrO4, H2Cr2O7 , HClO4 HJ, HCl, HMnO4 , HBr
Кучсиз кислоталар: H2S, H2SO3, HNO2 H2CO3, H2SiO3, HF,CH3COOH,HCOOH,HCN,HSCN,HCIO,HCIO2,HCIO3, H3PO2, H3PO3.
Гидролизни кучайтирувчи омиллар:
1.Эритмани суюлтириш (Н2О қўшиш)
2.Эритмани иситиш (қиздириш)
3.Агар туз Аn (анион кислота қолдиғи) ҳисобига гидролизга учраса эритмага Н+, кислота қўшилса, кислотали муҳит ҳосил қиладиган тузлар қўшилса гидролиз кучаяди.
Б)Агар туз Kat(катион метал атоми) ҳисобига гидролизга учраса эритмага ОН- , асос ёки ишқор қўшилса, ишқорий муҳит ҳосил қиладиган туз қўшилса гидролиз кучаяди.
Гидролизни суасйтирадиган омиллар :
1.Эритмадаги Н2О ни миқдорини камайтириш (Н2О буғлатиш)
2. тузнинг миқдорини ошириш
3.эритмани ҳисоблаш
4.а) Агар туз Аn ҳисобига гидролизга учраса Н+, кислота ёки кислотали муҳит ҳосил қиладиган тузлар қўшилса гидролиз сусаяди.
Б)агар туз кaтион ҳисобига гидролизга учраса ОН- , асос ёки ишқорий муҳит ҳосил қиладиган тузлар қўшилганда гидролиз сусаяди.


Na2CO3 гидролизини кучайтириш учун:
1. сув қўшиш
2.Температурани кучайтириш
3.эритмага кислота қўшиш ёки ZnCI2, CuSO4, Al2(SO4)3, AlCI3 қўшилса гидролиз кучаяди.
Na2CO3 гидролизини сусайтириш учун :
Эритмага Na2CO3 қўшиш, сувни буғлатиш, эритмага ОН-,ишқор ёки асос қўшилганда гидролиз сусаяди.
Кучсиз асос кучли кислотадан ва кучли асос кучсиз кислотадан ташкил топган тузлар босыич билан гидролизга учрайди.гидролиз қайтар бўлади.
CuSO4 гидролиз катион ҳисобига боради катионнинг катионнинг валентлиги 2 га тенг шунинг учун гидролиз икки босқичда боради.гидролиз қайтар
CuSO4 + H2O →Cu(OH)2 + H2SO4
Iб 2CuSO4 +2 H2O →(CuOH)2SO4 + H2SO4
IIб (CuOH)2SO4 + 2H2O→ 2Cu(OH)2 + H2SO4



Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling