Кимёвий формула ва кимёвий тенгламалар
Оддий ёки мураккаб моддалар таркибининг кимёвий элементларнинг белгилари орқали ифодаланиши кимёвий формула дейилади М: K2SO4, H2SO4, KMnO4
Молекуладаги элементлар атомлари сонини кўрсатувчи рақамлар индекс дейилади.Кимёвий реакцияда модданинг неч та молекуласи иштирок этаётганини кўрсатувчи рақам коэффициент дейилади.
Кимёвий реакцияларнинг дастлабки ва ҳосил бўладиган моддаларнинг таркиби ва сони бўйича классификацияси .
Ажралиш(парчаланиш)- дастлабки битта моддадан бир нечта модда ҳосил бўладиган реакция.
(CuOH)2CO3→2СuO+CO2+H2O
CaCO3→СaO+CO2
2KMnO4→ K2MnO4+MnO2+O2
2. Бирикиш – икки ва ундан ортиқ моддалардан битта янги модда ҳосил бўладиган реакция
2H2+O2=2H2O
C+O2=CO2
CaCO3+CO2+H2O=Ca(HCO3)2
3. Ўрин олиш – оддий ва мураккаб моддалар орасидаги реакцияларда оддий модда атомлари мураккаб модда атомларидан бирининг ўрнинни оладиган реакция.
2AgNO3+Cu=Cu(NO3)2+2Ag
2K+2H2O=2KOH+H2
Алмашиниш – икки мураккаб модда ўзларининг таркибий қисмларини ўзаро алмаштириши натижасида иккита янги модда ҳосил бўладиган реакция.
CuSO4+2NaOH=Cu(OH)2+Na2SO4 AgNO3+NaCI=AgCI+NaNO3
Кимёнинг асосий стехиометрик қонунлари
Моддалар массасининг сақланиш қонуни
1748- 1789 й Ломоносов - Лавуазье таърифлаб берган.
Реакцияга киришаётган моддаларнинг массаси реакция натижасида ҳосил бўлган моддаларнинг массасига ҳамма вақт тенг бўлади.
Математик ифодаси: ∑m реак.= ∑m х.б.м.
2NaOH+CuSO4=Cu(OH)2+Na2SO4
Do'stlaringiz bilan baham: |