Қурилиш меъёрлари ва қоидалари


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/34
Sana24.12.2022
Hajmi1.09 Mb.
#1062308
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   34
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МЕЪЁРЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИ

 
 


ҚМҚ 3.01.02-00 30 - бет
8.ИЗОЛЯЦИЯЛАШ ИШЛАРИ 
8.1 Ўтга ҳавфли, шунингдек зарарли моддалар ажратувчи 
материаллардан фойдаланиш билан изоляцияллаш (гидроизоляциялаш, 
иссиқлик изоляциялаш, коррозияга қарши) ишларини бажаришда 
ишловчиларни зарарли моддалар таъсиридан, шунингдек термик ва 
кимёвий қўйишлардан ҳимояни таьминлаш лозим. 
8.2 Коррозияга қарши ишларни бажараётганда, ушбу меъёрлар ва 
қоидалар талабларидан ташқари, ГОСТ 12.3.016-87 талабларини 
бажариш лозим. 
8.3 Пекдан ёки тошкўмир қатронидан фойдаланганда, Ўзбекистон 
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган "Пекларни 
ташишда ва улар билан ишлашда Санитария қоидалари"га риоя 
қилиш лозим. 
8.4 Қатрон суртмани иш жойларига, қоидага кўра, қатрон 
ўтказгич бўйича ёки юк кўтариш машиналари воситасида келтириш 
лозим. Иссиқ қатронни иш ўринларида қўлда кўчириш лозим 
бўлганда, кенг қисми ерга қараган кесилган конус шаклидаги, зич 
ёпилувчи қопкоқли ва ёпкич қурилмали металл идишлардан 
фойдаланиш лозим. 
8.5 Ишларда 
ҳарорати 180°С дан юқори бўлган қатрон 
суртмалардан фойдаланишга рухсат берилмайди. 
8.6 Қатрон суртмалардан фойдаланишга рухсат берилмайди. 
8.6 Қатрон суртмаларни қайнатиш ва қиздириш қозонлари суртма 
ҳароратини ўлчаш асбоблари ва зич ёпилувчи қопқоқлар билан 
жиҳозланиши лозим. Қозонга солинувчи тўлдиргич қуруқ бўлиши 
лозим. Қозонга муз ва қор тушмаслиги лозим. Қайнатиш қозони 
яқинида ёнғин ўчириш воситалари мавжуд бўлиши лозим. 
8.7 Қатрон таркибларни иситиш учун ёпиқ хоналарда очиқ 
алангали қурилмадан фойдаланишга рухсат берилмайди. 
8.8 Аппаратлар 
ичида ёки ёпиқ хоналарда изоляциялаш 
ишларини бажаришда уларни шамоллатиш ва кучланиши 12В дан 
ортиқ бўлмаган электр тармоғидан портлаш ҳавфи бўлмаган ижродаги 
арматурали махаллий электр ёритиш билан таъминлаш лозим. 
8.9 Аппаратларда ва бошқа ёпиқ ҳажмларда изоляция ишларини 
бошлаш олдидан барча электр юритқичларни узиб қўйиш, маҳсулот 
келтирувчи технологик қувурўтказгичларда тиқинлар қўйилиши 
ҳамда 
тегишли 
жойларда 
аппаратлар 
ичида 
ишлар 
олиб 
борилаётганидан 
огоҳлантирилувчи 
плакатлар 
(ёзувлар) 
осиб 
қўйилиши лозим. 
8.10 Бир неча ишчи гуруҳлари иссиқ, қатрондан фойдаланган 
ҳолда ишлар олиб бораётганда, улар орасидаги масофа камида 10 м 
бўлиши лозим. 
8.11 Шиша пахта ва тошқол пахтани иш жойига тўзғашни 
истисно қилувчи контейнерларда ёки пакетларда келтириш лозим. 


ҚМҚ 3.01.02-00 31 - бет
8.12 Конструкциялар ёки ускуналарнинг суртма изоляциялашга 
тайёрлаш мақсадида уларни тўқиш сими билан маҳкамланган 
иссиқлик изоляциялаш материаллари билан қопланганида, симлар 
учлари чиқиб қолмаслиги лозим. 
8.13 Технологик 
ускуналардаги ва қувур ўтказгичлардаги 
иссиқлик изоляциялаш ишлари ГОСТ 12.3.038-85 га мос тарзда 
ҳамда улар ўрнатилгунча ёки лойиҳага мос тарзда улар доимий 
маҳкамлангунча бажарилишлари лозим. 
Эритгич ва қатрондан ташкил топган грунтовкани тайёрлашда 
суюлтирилган қатронни эритгичга қўйиш лозим, эритгични суюлган 
битумга қуйиш мумкин эмас. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling