Қурилиш меъёрлари ва қоидалари
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
ҚУРИЛИШ МЕЪЁРЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИ
9. ЕР ИШЛАРИ
9.1 Ишлаётган ер ости коммуникациялари жойлашган жойларда ер ости ишларини бажариш бошлангунча, ушбу коммуникацияларни ишлатувчи ташкилотлар билан ҳавфсиз ишлаш шароитлари бўйича тадбирлар ишлаб чиқилиши ва келишилиши, ер ости коммуникацияларининг жойдаги ўринлари тегишли белгилар ёки ёзувлар билан белгилаб чиқилиши лозим. 9.2 Ишлаб турган ер ости коммуникациялари соҳасида ер ишларини иш бошқарувчиси ёки устанинг бевосита назорати остида, кучланиш остидаги кабелларнинг ҳимоя соҳасида, ёки ишлаётган газ қувурлар соҳасида эса, бундан ташқари электр ёки газ хўжалиги ходимлари назоратида бажариш лозим. 9.3 Портлаш ҳавфи бўлган майдонлар ошкор қилинганда, тегишли ташкилотларнинг рухсати олингунча ушбу жойларда ер ишлари дарҳол тўхтатилиши лозим. 9.4 Тупроқнинг патоген зарарланиши (ўпирилиш, ҳайвонлар қабристони, қабристонлар ва б.) мавжуд бўлган участкаларда ер ишларини бошлаш олдидан Давлат Санитария назорати органларининг рухсатини олиш лозим. 9.5 Кўчаларда, ўтувларда, аҳоли яшайдиган манзиллар ҳовлиларида, шунингдек одамлар ёки нақлиёт ҳаракати юз берадиган жойларда қазиладиган ўра ва хандаклар ГОСТ 23407-78 талабларини ҳисобга олган ҳолда ҳимоя тўсиқлари билан тўсилишлари лозим. Тўсиқларда огоҳлантирувчи ёзув ва белгилар, тунги пайтларда эса, сигнал ёруғлик ўрнатилиши лозим. Хандак орқали одамлар ўтадиган жойлар, тунги вақтда ёритилувчи ўтув кўприклари билан жиҳозланиши лозим. 9.6 Ўра ёки хандакдан чиқарилган грунтни ўйиқ четидан камида 0,5м масофада жойлаштириш лозим. 9.7 Ўра ва хандакларда грунтни «тагидан ковлаш» усулида чиқариш тақиқланади. ҚМҚ 3.01.02-00 32 - бет 9.8 Нишабликларда ошкор қилинган харсанглар ва тошлар, шунингдек қатламланган грунт олиб ташланиши лозим. 9.9 Қояларсиз ва музламаган грунтларда грунт сувлари устида ҳамда яқин атрофда ер ости иншоотлар бўлмаганда, таянчларсиз тик деворли ўра ва хандакларни қуйидаги чуқурликларгача қазиш мукин, м.: - 1,9 - тўкма, қум ва йирик блок грунтларда; - 1,25 - лойли қумларда; - 1,50 - қумли лой ва лойларда. 9.10 Қояларсиз грунтларда грунт сувларидан юқорида (капилляр кўтарилишни ҳисобга олган ҳолда) ёки сувни суньий пасайтириш ёрдамида қуритилган грунтларда маҳкамлагичларсиз нишаб қилиб ўра ва хандаклар қазишга тегишли чуқурлик ва нишаблар тиклигида 4-жадвалга мос тарзда рухсат берилади. 9.11 Чуқурлиги 5 м дан ортиқ бўлган ўйиқларда барча ҳолларда ҳамда 9.10-бандда ва 4-жадвалда кўзда тутилмаган гидрогеологик шароитлар ва грунтлар турларида 5м дан кам чуқурликларда нишаблар тиклиги лойиҳада белгиланиши лозим. 9.12 Ўра ва хандаклар деворларнинг маҳкамлашга инвентар маҳкамлагичлардан фойдаланиш имкони бўлмаганда, якка лойиҳалар бўйича тайёрланиб белгиланган тартибда тасдиқланган маҳкамлагичлардан фойдаланиш лозим. 9.13 Маҳкамлагичлар ўрнатилганда, уларнинг юқориги учи ўйиқ четидан камида 15см чиқиб туриши лозим. 9.14 Маҳкамлагичларни ўйиқнинг ҳар 0,5 м чуқурликка тушишида юқоридан пастга томон ўрнатиб бориш лозим. Ўйиқни қайтадан тўлдириш жараёнида маҳкамлагичларни олишни пастдан юқорига томон бажариш лозим. 9.15 Туташ грунтларда (қумли лой, лойли) тирговичларсиз тик деворли хандакларни ротор ва хандак экскаваторлари билан 3 м гача чуқурликкача бажарилиши мумкин. Ишчилар бўлиши лозим бўлган жойларда хандаклар ёки нишаблар маҳкамланишлари лозим. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling