Қурилиш меъёрлари ва қоидалари
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
ҚУРИЛИШ МЕЪЁРЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИ
15. ТОМ ЁПМА ИШЛАРИ
15.1 Том ва тўсиқлар юк кўтарувчи конструкцияларнинг яроқлилигини иш бошқарувчи ёки уста билан бригадир биргаликда кўрикдан ўтказгандан сўнг ишчиларга том ёпма ишларини бажаришга рухсат берилади. Том ёпма ишларини бажаришда ГОСТ 12.3.040-86 талабларини бажариш зарур. 15.2 .Томда 20° дан ортиқ нишабликда ишлар бажарилганда, сақловчи белбоғлардан фойдаланиш керак. Сақловчи белбоғларни мустаҳкамлаш жойлари, ЛИК ва технологик хариталарга мувофиқ уста ёки иш бошқарувчиси томонидан кўрсатилиши лозим. 15.3 .Томда қиялиги 20° дан ортиқ нишабликда, шунингдек ишчилар оғирлигидан юкламаларга мўлжалланмаган қопламали томларда ишчиларнинг ўтиши учун оёқларни тираб туриши учун кўндаланг тахтачали эни камида 0,3м бўлган кўчма зиналар ўрнатиш зарур. Кўчма зиналар иш мобайнида маҳкамланган бўлиши лозим. 15.4 Томда материалларни уларни тушиб кетмаслик чораларини, шунингдек шамол таъсирига қарши чора-тадбирларни кўрган ҳолда, фақат ишларни бажариш лойиҳасида кўзланган томлардаги жойларда жойлаштиришга йўл қўйилади. Иш орасидаги танаффуслар пайтида технологик мосламалар, инструмент ва материаллар маҳкамланган ёки томдан олиб ташланган бўлиши керак. 15.5 Яхмалак, иш фронти доирасида қуришни истисно қиладиган туман, момақалдироқ ва 15 м/с ва ундан ортиқ тезликдаги шамол пайтида том ёпмаси ишларини бажаришга йўл қўйилмайди. 15.6 Том ёпма унсурлари ва деталларини, шунингдек чоклардаги мувозанатлагичларни, ҳимояловчи ғилофларни, оқава сув қувурлари халқаларини, новларни, осилмаларни ва шу. иш жойларига тайёр ҳолда бериш керак. Кўрсатилган унсурлар ва деталларни бевосита томда тайёрлашга йўл қўйилмайди. 15.7 Том ёпмаларни қатрон мумдан фойдаланиб ўрнатиш бўйича ишларни бажаришда 8-бўлим талабларига риоя қилиш зарур. 15.8 Том ёпма ишларини битум ёки наирит мумлардан фойдаланиб бажарганда, кишиларнинг хордиқ чиқариши, исиниши, озиқ-овқат сақлаши ва қабул қилиши учун хоналарни иш жойларидан камида 10 м нарида жойлаштириш керак. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling