Қурилиш меъёрлари ва қоидалари


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/34
Sana24.12.2022
Hajmi1.09 Mb.
#1062308
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МЕЪЁРЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИ

16. ПАРДОЗЛАШ ИШЛАРИ 
16.1 Суваш ёки бўяш ишларида уларнинг тагида бошқа ишлар олиб 


ҚМҚ 3.01.02-00 51 - бет
борилса ёки йўлак бўлса, қўлланиладиган ҳавозалаш қуроллари тирқишсиз 
тўшамагача эга бўлиши лозим. 
16.2 Эритмасургич қурилмаларни қўллаган ҳолда, сувоқ ишларини 
бажаришда операторнинг қурилма машинисти билан икки 
томонлама алоқасини таъминлаш зарур. 
16.3 Иситиш тизимларидан фойдаланиш иложи бўлмаганда, 
қурилаётган бинолар ва иншоотлар хоналарини қуритиш учун 
ҳавоиситгичлар (электр ёки суюқ ёқилғида ишлаётганлар)ни ишлатиш 
лозим. Уларни ўрнатишда ЎзР ИИВ ЁСББ томонидан тасдиқланган 
Қурилиш-монтаж ишларини бажаришда ёнгин ҳавфсизлиги қоидалари 
талабларини бажариш лозим. 
Хонани ёқилғи ёниш маҳсулотларини хонага ажратадиган иситгич 
ва бошқа қурилмалари ёрдамида иситиш ва қуритиш ман этилади. 
16.4 Бўёвчи таркибларни, одатда, марказлашган ҳолда тайёрлаш 
лозим. Қурилиш майдончасида уларни тайёрлашда ушбу мақсад учун 
ишчи зона ҳавосида зарарли моддаларнинг чегаравий йўл қўйилган 
концентрациясидан ошишга йўл қўймайдиган ҳавосовиткичлар билан 
жиҳозланган хоналардан фойдаланиш зарур. Хоналар зарарсиз ювиш 
воситалари ва иссиқ сув билан таъминланган бўлиши керак. 
Мажбурий ҳавосовиткичлар билан жиҳозланмаган мобил бўяш 
станцияларини бўёвчи таркибларни тайёрлаш учун ишлатишга йўл 
қўйилмайди. 
Бўёқчилик ишларини бажаришда ГОСТ 12.3.035-84 талабларини 
бажариш зарур. 
16.5 
Бўёқ тайёрловчи завод йўриқномаси талабларини бузиб, 
бўёвчи таркибларни тайёрлашга, шунингдек зарарли моддалар 
хусусиятлари ҳақида кўрсатмали сертификати бўлмаган эритмаларни 
қўллашга йўл қўйилмайди. 
16.6 Портловчи ҳавфли жуфтлар ҳосил қиладиган нитробўёқларни 
ва бошқа лок-бўёк ашёлари ва таркибларини қўллаш жойларида 
оловдан фойдаланиш ёки учкун ҳосил бўлишини келтириб 
чиқарадиган ҳаракатлар тақиқланади. 
Бундай жойларда электр ўтказиш токсизланган ёки портловчи 
ҳавфсиз ижрода бажарилган бўлиши лозим. 
16.7 
Иш орасидаги танаффуслар пайтида портловчи ҳавфли ашё 
(локлар, нитробўёқлар ва ш.ў.)ли идишни тиқинлар ёки қопқоқлар билан 
беркитиш ва учқун ҳосил бўлишини келтириб чиқармайдиган 
асбоблар билан очиш лозим. 
16.8 Зарарли моддалар бўлган таркибларнинг қўлланиши билан 
боғлиқ бўёқчилик ишларини бажаришда Ўзбекистан Республикаси 
Соғлиқни 
сақлаш 
вазирлиги 
тасдиқлаган 
қўл 
пуркагичларни 
қўлланадиган бўёқчилик ишларида Санитариявий қоидаларга риоя 
қилиш лозим. 
16.9 
Ойналаш ишлари бажариладиган жойларни тўсиш зарур. 
16.10 Ойналаш ишлари бошлангунча деразалар табақалари 


ҚМҚ 3.01.02-00 52 - бет
мустаҳкамлигини ва яроқсизлигини кўз билан текшириш лозим. 
16.11 Ойнани кўтариш ва уни ўрнатиш жойига олиб ўтишни 
тегишли ҳавфсиз мосламалар ёки махсус идишда амалга ошириш 
лозим. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling