Қурилиш меъёрлари ва қоидалари зилзилавий ҳудудларда қурилиш


Download 0.75 Mb.
bet18/44
Sana29.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1305414
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   44
Bog'liq
КМК 2.01.03-19 узбек март

Пўлат конструкциялар элементларида пластик деформациялар ривожланадиган участкаларни пайванд ва болтли бирикмалар чегарасидан ташқарига чиқариш керак.
Бир қаватли синчли биноларнинг кўндаланг ва бўйлама йўналишларида устунларни пойдеворга қистириб маҳкамланган, том ёпма ригеллари билан шарнирли ёки бикир бириктирилган кўринишда лойиҳалаш тавсия этилади; бунда бўйлама йўналишда, одатда, устунлар орасига боғловчилар ўрнатилади.
3.10.2. Бир қаватли биноларда устунлар орасидаги вертикал боғловчилар ҳар бир бўйлама ўқи бўйлаб бинонинг ўрта қисмида қўйилади. Ҳар бир устун қаторида боғловчиларнинг сони уларнинг юк кўтариш қобилияти бўйича аниқланади. Бўлма ўқи бўйлаб иккита боғловчи қўйиш зарурати бўлганда, уларнинг ўқлари орасидаги масофа устун қадами 6 м бўлганда 48 м дан, устун қадами 12 м бўлганда 24 м дан ошмаслиги керак.
3.10.3. Устунлар орасига қўйиладиган кран усти боғловчилари, одатда, устунларнинг четки қадамларида қўйилиши керак. Шунингдек, стропил фермаларнинг таянчлари бўйлаб вертикал боғловчилар ва стропил фермалари бўйлаб горизонтал боғловчилар ўрнатилган устунларнинг оралиқ қадамларида жойлаштириш лозим.
3.10.4. Бир қаватли биноларнинг устунлари opacига қўйиладиган вертикал боғловчилар, одатда, устун кран усти қисми учун - бир текисликда ва устун кран ости қисми учун - икки текисликда сиқилиш-чўзилишга ишлайди деб қаралади.
3.10.5. Бир қаватли синчнинг фазовий бикирлигини, умуман том ёпма ва унинг алоҳида элементларининг устуворлигини таъминлаш учун том ёпма юк кўтарувчи конструкцияларнинг (ферма) юқори ва пастки белбоғлари текислигида ҳамда вертикал текислигида боғловчилар системалари назарда тутилиши лозим.
3.10.6. Пўлат стропил фермалар устидан йиғма темирбетон том ёпма плиталарини ўрнатиш сейсмиклиги 7 баллгача бўлган майдончаларда рухсат этилади.
Металл синчли биноларда қаватлараро ёпмасини, одатда, афзалликка эга яхлит темирбетондан бажариш керак, бунда худди зилзилабардош темирбетон синчли бинолар учун қўлланилгани каби таянчларда силжишга қарши чоралар кўрилишини таъминлаш керак.
Пўлат прогонлар устидан ётқизиладиган пўлат профилли тўшамадан (профнастилдан) иборат том ёпмаларнинг бикирлигини таъминлаш учун тўшама варақларини прогонларга ёки стропил конструкцияларнинг юқори белбоғларига ҳар бир пастки тўлқинида, силжишга қаршилик кўрсатадиган “болт-саморез” лар билан ёки “электр-парчин мих” лар билан маҳкамланади. Профилли тўшама варақлари ўзаро узунлиги бўйлаб 250 мм дан ошмаган қадамда парчин михлар билан бириктирилиши лозим. Пўлат профилли тўшама қўлланилган ораёпма дискининг бикирлигини ошириш учун ферма юқори белбоғи текислигида горизонтал боғловчилар системасини назарда тутиш керак, бунда прогонлар тиргаклар вазифасини бажаради.
3.10.7. Кўп қаватли синчли биноларнинг конструктив системаси 3.2 бўлимда баён этилган тавсияларга риоя этилган ҳолда танланади. Маълум горизонтал элементларда пластик зоналар вужудга келувчи синч конструкциялари афзалликка эга.
3.10.8. Кўп қаватли бинолар учун пўлат синчларнинг ҳар хил типдаги устунларнинг кесими бош инерция ўқларига нисбатан бир хил устуворликка эга бўлган ёпиқ қути, рама-боғламли синчлар учун устунлар кесими эса қўштавр кўринишда лойиҳаланиши зарур.
Рамали синчларнинг ригеллари сатҳида устунларга кўндаланг бикирлик қoвypғaлapи ўрнатилиши керак.
3.10.9. Кўп қаватли бинонинг пўлат синчларида ригелларининг таянч кесимларини кенгайтириш токчаларнинг энини ошириш ёки вутлар ҳосил қилиш ҳисобидан бажарилиши лозим. Ригелларнинг таянч кесимларини оширмасдан, юқори мустаҳкамликдаги болтлар ёрдамида устунлар билан туташтиришга рухсат этилади.
Сейсмик туманларда барпо этиладиган биноларнинг пўлат боғловчиларидаги зўриқишлар ҳисобий зўриқишлардан ошиб кетган ҳолларда, пластик деформациялар ривожланиши мумкин бўладиган махсус конструктив элементлар, яъни энергияни ютадиган (ҳалқасимон, қувурсимон, ишқаланишга асосланган ва б.) мосламаларни қўллашга рухсат этилади.
4. ЕР ОСТИ ИНШООТЛАРИ ВА МУҲАНДИСЛИК ТАРМОҚЛАРИ

4.1. УМУМИЙ КЎРСАТМАЛАР


4.1.1. Мазкур бўлим талаблари оддий қурилиш шароит учун қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар талаблари билан бир қаторда, зилзиланинг кутиладиган интенсивлиги 7-9 балл бўлган сейсмик ҳудудларда қуйидаги ер ости иншоотлари ва муҳандислик тармоқларини лойиҳалашда бажарилиши керак:


а) сув таъминоти;
б) канализация;
в) биноларнинг сув ўтказувчи қувурлари ва канализацияси;
г) иссиқлик тармоқлари;
д) газ таъминоти;
е) магистрал ўтказувчи қувурлар;
ж) қурилиш конструкциялари (канализацион насос станциялари, ичимлик суви заҳирасининг резервуарлари, ишлаб чиқариш бинолари);
з) а-е бандларда келтирилган тармоқлардаги камepaлар ва қудуқлар.
Сейсмиклик >9 ва 9* балли ҳудудларда иншоотлар ва тармоқларни лойиҳалаш 4.11 бандга мувофиқ амалга оширилиши керак.
4.1.2. Кучли (7 балл ва ундан юқори) зилзилалар вақтида ер ости иншоотларида ва муҳандислик тармоқларида халқ хўжалиги ва саноатнинг тўхтовсиз иш фаолиятига таъсир қилмайдиган шикастланишлар вужудга келишига рухсат этилади.
4.1.3. Муҳандислик иншоотларининг конструкциялари қувурларнинг тўғри чизиқли участкалари ва мураккаб тугунлари эркин кўчишини таъминлаши керак, бу муҳандислик иншоотларининг деворлари билан қувур орасидаги тирқиш ҳисобидан амалга оширилади.
4.1.4. Сейсмик туманларда қуриладиган ер ocти тармоқ иншоотларини лойиҳалаш жараёнида қуйидаги омиллар эътиборга олиниши зарур:
а) босимли пўлат ва темирбетон қувурлар, шунингдек, раструбли қувурлар ва муфталар ёрдамида уланадиган қувурларнинг чокларида эластик материаллар (резинадан халқалар, турли мастикалар ва ҳ.к.) қўлланилиши тармоқ зилзилабардошлигини оширади;
б) чизиқли участкалар ва биноларга кириш қисмларида қудуқлар орасидаги масофалар қисқарганда, тармоқ зилзилабардошлиги пасаяди;
в) тармоқдаги мураккаб тугунларнинг сонини камайтириш, технологик зарурат ҳамда тармоқ трассасини ташкил этувчи грунтларнинг ҳолати ва хоссаларидан келиб чиқиб, оптимал қўйилиш чуқурлигини танлаш ҳисобидан, тармоқ режасида ва қирқимида трасса йўлининг жойлашишини тўғри танлаш тармоқ зилзилабардошлигини сезиларли даражада оширади;
г) юк кўтариш қобилияти паст ва чўкувчан грунтли участкаларда ётқизиладиган тармоқларнинг зилзилабардошлиги сезиларли даражада пасаяди;
Ушбу омиллар технологик мақсадга мувофиқлиги ва техник-иқтисодий кўрсатгичлар бўйича эътиборга олиниши керак.
4.1.5. Ер ости иншоотлари ва муҳандислик тармоқларининг зилзилабардошлиги қуйидагича таъминланади:
а) мақбул трассани танлаш;
б) туман ва трассани ташкил этувчи грунтларнинг сейсмологик маълумотларини аниқлаш;
в) қу­вурларнинг мустаҳкамлигини оддий қурилиш шароити учун статик ва ҳисоб билан аниқланадиган қўшим­­ча сейсмик таъ­сирларга ҳисоблаш асосида уларнинг мустаҳкамлик бўйича синфини танлаш.
4.1.6. Қаттиқ ва бир жинсли грунтлардан иборат бўлган трассалар мақбул ҳисобланади. Трассаларни танлашда имкон борича бўш ва бир жинсли бўлмаган грунтлардан ташкил топган участкалардан, шунингдек, геологик ёки топографик жиҳатдан кескин ўзгарган жойлардан воз кечиш зарур.
4.1.7. Тармоқларни нобоп грунтларга ётқизиш зарур бўлганда антисейсмик чоралар кўрилиши шарт: сунъий асос-пойдевор ҳосил қилиш, асосни зичлаш ёки асос устидан бир жинсли грунт тўшаш, эгилувчан бирикишлардан фойдаланиш.
4.1.8. Балларда ифодаланадиган зилзила интенсивлиги трассани ётқизишда сейсмологик маълумот бўлиб хизмат қилади.
Тармоқнинг эксплуатацияси даврида грунт хоссаларининг ўзгариш эҳтимолини эътиборга олган ҳолда, муҳандислик-геологик текширув маълумотлари бўйича аниқланадиган тўлқинларнинг тарқалиш тезлиги Ср ва грунтлар тебраниш даври T - трасса грунтларининг сейсмологик маълумотлари ҳисобланади. Ушбу маълумотлар бўлмаган ҳолатларда грунт тебранишларининг даври 4.1-жадвалдан қабул қилинади.
4.1-жадвал

Ср, м/сек

5600-2100

2100-900

900-600

600-200

200

Т, сек

0,3

0,4

0,5

0,6

0,7

4.1.9. Ер ости иншоотлари ва муҳандислик тармоқлари қурилишининг сифатини назорат қилиш қурилиш ва эксплуатация даврида олиб борилиши лозим.


4.1.10. Масъул иншоотларда муҳандислик-сейсмометрик хизмати бўлиши лозим. Масъул иншоотларнинг рўйхати ЎзР Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланади.
4.1.11. Носейсмикликдан сейсмикликка ўтиш ёки юқори сейсмикликка ўтиш жойларида ёки бунинг тескариси бўлган ҳудудларда қувур участкасининг узунлиги бир сейсмик тўлқин узунлигига тенг бўлса, юқори балл бўйича лойиҳаланиши керак.
4.1.12. Масъуллиги юқори иншоотлар (босимли ўтказувчи қувурлар, электростанцияларнинг ўтказувчи қувурлари, метрополитен туннеллари, гидротехник иншоотларнинг ўтказувчи қувурлари ва ҳ.к.) учун қўшимча изланишлар олиб бориш талаб этилади.

4.2. СУВ ТАЪМИНОТИ


4.2.1. Сейсмиклиги 8 ва 9 балли ҳудудларда I тоифага, шунингдек, одатда, II тоифага мансуб бўлган сув таъминоти тизимларини лойиҳалашда камида иккита сув билан таъминлаш манбаидан фойдаланишни олдиндан назарда тутиш керак. Бир вақтнинг ўзида сув таъминотидаги узилишларга йўл қўймаслик шартидан, икки дарвозали сув тўплаш иншоотини қуриш орқали битта ер усти манбасидан фойдаланишга рухсат этилади.


Сейсмиклик 7 балл бўлган ҳудудларда III тоифага, асосланган тақдирда II тоифага мансуб ҳамда барча тоифадаги сув таъминоти тизимлари учун сув таъминотининг битта манбасидан фойдаланишга рухсат берилади (тизим тоифаси ҚМҚ 2.04.02-97 бўйича аниқланади).
Сейсмиклиги 7, 8 ва 9 балли ҳудудларда сув таъминот манбаси сифатида ёриқлари ва карсти мавжуд жинсларидан олинадиган ер ости сувлардан фойдаланилганда, сув таъминот тизимининг барча тоифалари учун иккинчи манба сифатида ер усти ёки қум ва шағал жинслардан олинадиган ер ости сувлари қабул қилиниши керак.
4.2.2. Сейсмиклиги 8 ва 9 балли ҳудудларда сув таъминоти тизимидаги битта сув манбасидан фойдаланилса (шу жумладан, ер усти сувлари битта дарвозадан йиғилганда), ёнғинни ўчириш учун сиғимлардаги сув ҳажми оддий шароитга нисбатан икки баробар кўп (ҚМҚ 2.04.02-97 асосида аниқланади) сув бўлиши керак; ҳисобий сейсмиклик 8 балл бўлган ҳудудларда - камида 8 соат муддатга, 9 балли ҳудудларда эса - камида 12 соатга етадиган вақт давомида авария ҳолатлари учун тузилган график бўйича ишлаб чиқариш эҳтиёжларини ва хўжалик-ичимлик эҳтиёжларини қондириш учун белгиланган ҳисобий сарфнинг 70% таъминловчи сув ҳажми сақланиши шарт.
4.2.3. Сейсмиклиги 9 балли ҳудудларда, шунингдек грунтининг сейсмиклик хоссалари бўйича III тоифага (1.1-жадвалга мувофиқ) мансуб сейсмиклиги эса 8 балл бўлган ҳудудларда бир вақтнинг ўзида содир бўладиган ёнғинларнинг ҳисобий сони оддий шароитдагига нисбатан биттага кўп олинади (ташқи ёнғинларни ўчириш учун ишлатиладиган сув сарфи - 15 л/с дан кўп бўлмаган аҳоли пунктлари, корхоналар ва алоҳида турувчи бинолар бундан мустасно).
4.2.4. Сув таъминоти тизимларининг ишлаш ишончлилигини ошириш учун босим ҳосил қилувчи резервуарларини алоҳида-алоҳида жойлаштириш имконини кўриб чиқиш; сув босими минораларини босим ҳосил қилувчи резервуарлар билан алмаштириш; санитария-эпидемиологик хизмат кўрсатиш идоралари билан келишилган ҳолда хўжалик-ичимлик, ишлаб чиқариш ва ёнғинни ўчириш сув қувурларининг тармоқлари орасига перемичкалар қуриш ҳамда қайта ишланмаган зарарсизлантирилган сувни хўжалик-ичимлик сув узатувчи қувурларнинг тармоқларига узатилиши керак.
4.2.5. Ёнғинни ўчириш ва хўжалик-ичимлик сув таъминотининг насос станцияларини ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари билан тўсиб қўйишга рухсат этилмайди.
Насос станцияларини сув таъминоти тизимидаги бино ва иншоотлар билан тўсилган ҳолларда, сиғимли иншоотларнинг герметиклиги бузилиши натижасида машина заллари ва электр ускуналар жойлашган хоналарни сув босишга йўл қўймаслик чоралари кўрилиши зарур.
4.2.6. Чуқур ўрнатилган насос станциялари резервуар ва ўтказувчи қувурлардан 10 Dн (Dн – ўтказувчи қувурнинг ташқи диаметри, м), лекин 10 м дан кам бўлмаган масофада (соф масофа) жойлаштирилиши зарур. Бу масофага насос станцияларни боғлайдиган ўтказувчи қувурларнинг буриладиган жойлари тааллуқли эмас.
4.2.7. Сув тайёрлайдиган станцияларда сиғимли иншоотлар сони иккитадан кам бўлмаган алоҳида блокларга ажратиш лозим.
4.2.8. Сув тайёрлайдиган станцияда иншоотларни четлаб тармоққа сув узатиш учун мўлжалланган айланма йўллар назарда тутилиши лозим. Айланма йўллар бошқа иншоотлар ва коммуникациялардан 5Dн ёки 5 м дан кам бўлмаган масофа (соф масофа) да жойлашиши керак. Бунда тармоққа узатиладиган ичимлик сувни хлорлаш учун оддий қурилмалар кўзда тутилиши зарур.
4.2.9. Битта тугунда бир хил вазифани бажарувчи резервуарлар сони иккитадан кам бўлмаслиги шарт. Бунда ёнма-ён жойлашган резервуарлар орасидаги уланишни ўзгартириш ва тақсимлаш (переключения) бўйича умумий камера билан жиҳозламай, ҳар бир резервуарга сув бериш ва чиқариш қувурларининг уланиши мустақил бўлиши керак.
4.2.10. Қувурларни бино деворларининг теримига ва пойдеворларига бикир маҳкамлашга рухсат этилмайди. Қувурларни ўтказиш учун қолдирилган туйнуклар ўлчами – қувур периметр бўйлаб камида 100 мм кенгликда тирқиш қолишини таъминлаш керак; чўкувчан грунтларда тирқиш баландлиги бўйича 200 мм дан кам бўлмаслиги лозим; тирқишлар эластик зич материаллар билан тўлдирилиши керак.
Қувурлар насос станциялар ва сиғимли иншоотлар ер ости қисмининг деворларидан ўтиш жойларида деворлар ва ўтказувчи қувурларнинг ўзаро сейсмик таъсирлари вужудга келмаслиги керак. Одатда, бу мақсад учун сальниклар қўлланиши керак.
4.2.11. Ўтказувчи қувурларнинг бино ёки иншоотларга кириш ва чиқиш жойларида, ўтказувчи қувурларнинг насосларга ва сув олиш скважиналарига уланиш жойлар яқинида, сув босими минораларининг вертикал қувурлар билан горизонтал ўтказувчи қувурларнинг бирикиш жойлар яқинида, шунингдек, ўтказувчи қувур трассаси йўналишининг кескин ўзгарадиган жойлар яқинида қувурлар учларининг бўйлама кўчишини таъминловчи эгилувчан бирикмалар назарда тутилиши шарт. “Жойлар яқинида” деб бевосита бирикиш жойидан (5...10)Dн га тенг бўлган масофадаги узунлик тушунилади. Ушбу чегараланган масофа лойиҳаланадиган ўтказувчи қувур диаметрига тескари боғланиш бўйича қабул қилинади. Ўтказувчи қувурлар учларининг бўйлама кўчишини таъминловчи эгилувчан бирикишларга, хусусан, ҳар хил кўринишдаги компенсаторлар, қувурларнинг зичловчи резинали ҳалқалар билан туташиш жойлари, чокларни толали материаллар ва асфальт-битум билан бекитиш киритилади.
Сейсмиклиги 7-8 балл бўлган қурилиш майдончаларида ўтказувчи қувурларни насослар билан эгилувчан боғланиши насос станцияси биносидан (5...10)Dн масофа ташқарисида бажаришга рухсат этилади.
4.2.12. Сейсмик туманларда сув узатгичлар ва тармоқларни лойиҳалашда оддий шароитдагидек сейсмик юклар таъсирида ишончли ишлашини таъминлайдиган барча турдаги қувурлардан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда қувурларнинг қўйилиш чуқурлиги худди оддий шароитдаги каби грунтнинг музлаш чуқурлигидан юқори қабул қилинмаслиги керак.
4.2.13. Қувурларнинг мустаҳкамлик синфини танлашда уларни қуйидаги характеристикалар бўйича синфлаш лозим:
а) сув узатгичлар (водоводы) ва магистрал тармоқлар;
б) тарқатувчи тармоқлар;
в) квартал ичи тармоқлари.
4.2.13.1. Квартал ичи тармоқлар қувурларининг мустаҳкамлик синфини танлашда фақат юкларнинг асосий бирикмасини ҳисобга олиш зарур.
4.2.13.2. Тарқатувчи тармоқлар қувурларининг мустаҳкамлик синфи сейсмиклиги 8-9 балли ҳудудларда юкларнинг махсус бирикмасини ҳисобга олган ҳолда танланиши лозим.
4.2.13.3. Сув ўтказувчи қувурлар ва магистрал тармоқлар қувурларининг мустаҳкамлик синфи сейсмиклиги 7-9 балли ҳудудларда юкларнинг махсус бирикмасини эътиборга олган ҳолда танланиши лозим.
4.2.13.4. Сув узатгичлар ва тармоқларнинг ҳисоби тўғри чизиқли участкалар ва мураккаб тугун олди участкаларининг (турли кузатув қудуқлари, тармоқланиш жойлари, шунингдек насосларга, бакларга, артезиан қувурларига, сув босими минораларига олиб борувчи жойлардаги учма-уч уланиш ёки маҳкамланишнинг барча вариантлари) ҳисобларидан ташкил топиб, қуйидаги тартибда бажарилади:
а) қувурлар материали, диаметри ва мустаҳкамлик синфи танланади;
б) ўтказувчи қувур ўқига перпендикуляр йўналишда таъсир этувчи сейсмик куч таъсирини эътиборга олган ҳолда, ҳисобий келтирилган ташқи юк аниқланади ва қувурнинг мустаҳкамлик синфига аниқлик киритилади;
в) ўтказувчи қувурнинг бўйлама ўқи бўйлаб йўналган сейсмик юк аниқланади ва бўйлама йўналишда қувур мустаҳкамлиги текширилади;
г) мураккаб тугун яқинида жойлашган қувурлар ҳисоби бажарилади;
д) ўтказувчи қувурлар туташув жойларининг ҳисоби бажарилади.
4.2.13.5. Ҳисобий келтирилган ташқи юк ўтказувчи қувур ўқига перпендикуляр йўналишда таъсир этувчи сейсмик куч таъсирини эътиборга олган ҳолда, қуйидаги формуладан аниқланади:
, (4.1)

бу ерда Рр - сейсмик таъсирлар эътиборга олинмаганда, ўтказувчи қувурга таъсир этувчи ҳисобий юк миқдори, кН/м;



Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling