Қурилиш меъёрлари ва қоидалари зилзилавий ҳудудларда қурилиш
Download 0.75 Mb.
|
КМК 2.01.03-19 узбек март
Мазкур меъёрнинг ҳисобий ва конструктив қоидалари бажарилганда, бино ва иншоотларни прогрессив қулашига ҳисоблаш талаб этилмайди.
Конструкция элементларининг кесими ва унинг бирикмалари мазкур меъёрнинг 2-бўлимига мувофиқ сейсмик таъсирларга бажариладиган ҳисоб натижаларини эътиборга олган ҳолда белгиланади. Конструктив чора-тадбирлар мазкур меъёрнинг 3-бўлимига мувофиқ тайинланади. 1.4. Мазкур меъёрларда кўзда тутилган сейсмик таъсирларнинг ҳисобий миқдори ва конструктив чора-тадбирлар 1.2 банд талабларига мувофиқ, бино (иншоот) лар зилзилабардошлигини таъминлайди ҳамда минимал талабларини белгилайди. Муайян объект учун зилзила вақтида унинг шикастланиш даражасини пасайтириш мақсадида, буюртмачи билан келишилган ҳолда ҳисобий юк миқдори ва антисейсмик конструктив чора-тадбирлар тўпламини мазкур меъёр талабларига нисбатан ошириш мумкин. Бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ҳамда эксплуатация жараёнида ушбу меъёр қоидаларидан ташқари қуйидаги шартларга амал қилиш зарур: бино ёки иншоот конструктив системасини танлаш ва ҳисоблаш тегишли билим ва тажрибага эга мутахассислар томонидан бажарилиши керак; бино ёки иншоотларнинг қурилиши тегишли малака ва тажрибага эга ходимлар томонидан бажарилиши лозим; лойиҳалаш ва қурилишнинг барча босқичларида, жумладан, завод шароитида ёки қурилиш майдончасида тайёрланадиган конструкцияларнинг сифати текширилиши ва назорат қилиниши шарт; қўлланиладиган қурилиш материаллари ва буюмлари – материаллар, буюмлар ва ишлаб чиқариш ишларига мос стандарт талабларга мувофиқ келиши ҳамда сейсмик ҳудудлар қурилиши учун яроқли бўлиши керак; бино ва иншоотлар тегишли равишда, ишга яроқли ҳолатда сақланиши лозим; лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ бино ва иншоотлар функционал тайинланиши бўйича ишлатилиши лозим; қурилиш ва кейинги эксплуатация қилиш жараёнида бино ва иншоотларга турли хил ўзгартиришлар киритилмаслиги шарт, истисно тариқасида, асосланган ва текширилган ҳолатларда ушбу ўзгартиришлар киритилишига рухсат этилади. 1.5. Янги бино (иншоот) ларни лойиҳалаш ва мавжудларини эса реконструкциялашда қурилиш майдонининг сейсмологик ҳолатига оид параметрлар ҳисобга олиниши керак: а) сейсмик таъсирларнинг кутиладиган интенсивлиги балларда ва асос тебранишларининг тезланиши (максимал ва ўртача қийматларида); б) сейсмик таъсирларнинг такрорийлиги; в) асос сейсмик тебранишларининг спектрал таркиби. Сейсмик таъсирларнинг интенсивлиги ва такрорийлиги мажбурий 1 ва 2 иловалар бўйича қабул қилинади. Мажбурий 1 иловада келтирилган сейсмик таьсирларнинг интенсивлиги ва такрорийлиги ўртача сейсмиклик хоссага эга (1.1-жадвалга мувофиқ II тоифага мансуб) грунтлардан ташкил топган участкаларга мос келади. 1.6. Қурилиш майдончасининг сейсмиклиги 6 балл ва ундан юқори бўлган ҳудудлар учун ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот институтлари ёки сейсмика соҳасида изланишлар олиб борувчи ташкилотлар томонидан тузилган сейсмик микротуманлаштириш (СМТ) харитаси асосида аниқланади. СМТ хариталари мавжуд бўлмаса, қурилиш майдончасининг сейсмиклиги ҳудуднинг сейсмиклиги (1 ва 2 илова) ва муҳандислик-геологик изланиш натижалари асосида 1.1-жадвалга мувофиқ белгиланади. Майдон сейсмиклигини аниқлаш юзасидан қўшимча тадқиқотлар бажарилмасдан, ЗМЭБ зоналарда жойлашган ва сейсмик микротуманлаштириш хариталари мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларида қурилиш ишлари олиб боришга рухсат этилмайди. 1.1-жадвал
300> Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling