Қурилиш механикаси фанига кириш


Download 272.19 Kb.
Sana06.02.2023
Hajmi272.19 Kb.
#1170565

Андижон Иқтисодиёт Ва Қурилиш Институти ҚМБКИЧ 215-гурух талабаси Абдурасулов Хақёрбекнинг Қурилиш Механика фанидан Тақдимоти

ҚУРИЛИШ МЕХАНИКАСИ ФАНИГА КИРИШ

Режа:

1. Қурилиш механикаси фанининг моҳияти, мақсади ва унинг вазифалари.

2. Қурилиш механикаси фанининг масалалари.

3. Қурилиш механикаси фанининг қисқача ривожланиш тарихи.

1. Қурилиш механикаси фанининг моҳияти, мақсади ва унинг вазифалари.

Қурилиш механикаси муҳандислик фанларининг асоси бўлиб, у қурувчи муҳандисларга иншоот ва унинг элементларини тежамли, мустаҳкам, чидамли ва муқобил шаклларини топиб лойиҳалаш ва қуришни ўргатадиган фандир.

Демак, қурилиш механикаси иншоотлар ва конструкцияларнинг мустаҳкамлиги, бикрлиги ва устуворлигини ҳисоблаш усуллари тўғриси-даги фандир.

Янги лойиҳаланаётган иншоотларни мустаҳкамликка ҳисоблашдан мақсад, уларни ташқи кучларга чидамли бўлишини таъминлашдан иборатдир.

Иншоотларнинг ташқи юклар таъсиридан ҳосил бўладиган катта кўчишларининг олдини олиш ва ҳар хил тебранишлар таъсирига чидамлилигини ошириш ҳамда улардан мўътадил фойдаланишини таъминлаш мақсадида бикрликка ҳисобланади.

Устуворликка ҳисоблаш деганда, иншоотларни ташқи юклар таъсирида деформациялангандан кейинги мувозанат ҳолатини сақлаш тушунилади.

Иншоотларни ташқи юкларга ҳисоблашда қурилиш механикаси фани математика, физика, назарий механика, материаллар қаршилиги ва эластиклик назарияси фанларига таянган ҳолда иш қўради. Қурилиш механикасини пухта ўзлаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган талаба юқоридаги фанларни чуқур ўзлаштириши лозим.

Қурилиш механикаси фани иншоотга таъсир этувчи юкларнинг характерига қараб иккига бўлинади: иншоотлар статикаси ва иншоотлар динамикаси.

Иншоотлар статикасида иншоотга таъсир қилувчи кучлар аста-секинлик билан, яъни статик қўйилган деб қаралади. Иншоотлар динамикасида эса ташқи юкларни динамик куч деб қараб (қиймати ва йўналиши ўзгариб турувчи куч), вақтга боғлаб ўрганилади

Иншоотлар ва уларнинг конструкцияларини ҳисоблашда ҳар қандай муҳандис иккита омилни: иншоотга таъсир қилувчи ташқи кучларни ва унинг таъсиридан иншоот ва унинг элементларида ҳосил бўладиган ички зўриқишларни аниқлашни билиши муҳим роль ўйнайди

Ички зўриқиш кучлари бизга материаллар қаршилиги фанидан маълум бўлиб, улар уч турга бўлинади. Иншоотнинг эгилишга қаршилик кўрсатувчи ички зўриқиш кучини э г у в ч и м о м е н т (МХ), кесилишига қаршилик кўрсатувчи ички зўриқиш кучини к е с у в ч и ё к и к ў н д а л а н г к у ч (QХ), чўзилиш ва сиқилишга қаршилик кўрсатувчи ички зўриқиш кучларини эса б ў й л а м а к у ч л а р (NХ) деб белгилаймиз. Халқаро СИ ўлчовлар системасида эгувчи моментнинг бирлиги кНм да, кўндаланг ва бўйлама кучларнинг бирлиги эса кН ларда ўлчанади

Кенг маънода қурилиш механикаси қуйидаги фанларни ўз ичига олади: назарий механика, материаллар қаршилиги, эластиклик назарияси, пластиклик назарияси, ползучест (сирғалиш) назарияси. Тор маънода қурилиш механикаси, стерженли системаларнинг қурилиш механикаси, пластина ва қобиқлар қурилиш механикаси каби фанларни ўз ичига олади.

Материаллар қаршилиги асосан иншоот қисмлари ёки элементлари-нинг тақрибий ҳисоблари билан шуғулланади. Қурилиш механикаси (тор маънода) материаллар қаршилигидан фарқли равишда иншоотларнинг (қисмлар ва элементлар мажмуаси) тақрибий ҳисоблари билан шуғулланади. Эластиклик назариясида эса юқоридагидан фарқли ўлароқ, масалалар қатъий ва аниқ ечилиши талаб этилади. Шунинг учун бу ерда анча мураккаб математик аппаратдан фойдаланишга тўғри келади. Шуни эътиборга олиш лозимки, бу фанлар орасида аниқ чегара ўтказиш қийин.

Қурилиш механикаси фанининг дастлабки ривожланиш даврида мустақил фан бўлмай, умумий механиканинг таркибий қисмларидан бири сифатида ривожланган. Механика фанининг назарий асослари дастлаб қадимги Юнонистон ва Мисрда пайдо бўлган. Механика сўзини илмий атама сифатида фанга биринчи бўлиб киритган олим, эрамиздан 384-322 йиллар илгари яшаб ўтган Юнонистонлик машҳур файласуф Аристотель (Арасту) ҳисобланади. Механиканинг хилма-хил масалаларини ҳал зтишда қадимги замон олимларидан Архимед, Герон, Платон, Птоломей ва бошқаларнинг хизматлари бениҳоя каттадир.


Download 272.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling