Қурилиш механикаси фанига кириш режа


Download 285.04 Kb.
bet1/6
Sana15.06.2023
Hajmi285.04 Kb.
#1480287
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-маъруза

2-МАВЗУ.




ҚУРИЛИШ МЕХАНИКАСИ ФАНИГА КИРИШ РЕЖА:
  1. Қурилиш механикаси фанининг моҳияти, мақсади ва вазифалари.


  2. Иншоотлар ҳисоблаш схемалари ва уларнинг турлари
  3. Кўп оралиқли статик аниқ балкаларни қўзғалмас юклар таъсирига ҳисоблаш.


Қурилишда ишлатиладиган иншоотлар ташқи юклар таъсирида ўзининг шаклини ўзгартирмаслиги лозим. Ҳар қандай иншоот геометрик ўзгармас си стемадан ташкил топган бўлса, дастлабки геометрик шаклини ташқи юк таъси рида сақлаб туриши мумкин. Геометрик ўзгарувчан системалар қурилишда и шлатилмайди, чунки бундай системалар ташқи юк таъсирида ўз шаклини ва ҳо латини кескин ўзгартиради. Геометрик ўзгармас системалар еса ўз шаклини эл ементларининг деформацияланиши эвазига ўзгартириши мумкин.
Ҳар бир иншоотни ҳисоблашда олдин унинг ҳисоблаш схемасини геометрик ўзгармаслик шартларига биноан кинематик таҳлил қилиш
керак. Масалан (3.1-расм, а) да тасвирланган стерженли система геометрик ў згарувчандир. Чунки, оз миқдордаги Р кучнинг таъсири унинг шаклини ва ҳ олатини ўзгартиради


Бу системанинг геометрик ўзгармас бўлиши учун унга қўшимча боғланиш АC стерженни киритамиз (3.1-расм, б). Ҳосил бўлган учбурчакли системанинг шакли стерженлари деформацияланганда ўзгаради, акс ҳолда ўзгармай тураверади. Шунинг учун у геометрик ўзгармас система



ҳисобланади. Учбурчакли системалар доимо геометрик ўзгармас ҳисобланади.


Демак, иншоотларни геометрик ўзгармас ёки ўзгарувчанлигини текшириш мақсадида кинематик таҳлил қилинади.


2. Иншоотларнинг эркинлик даражаси ва уларнинг статик таҳлили.




Бирор иншоот ёки системанинг эркинлик даражаси деб, шу иншоот ёки системанинг элементлари ҳолатини тўлиғича аниқлайдиган, бир-бирига боғлиқ бўлмаган геометрик параметрлар сонига айтилади.
Биз асосан текисликдаги иншоотларни қараганимиз сабабли, ясси иншоотларнинг еркинлик даражасини аниқлаш билан чекланамиз.


Иншоотнинг ҳар қандай геометрик ўзгармас элементига диск дейилади. Диск деб стержен, балка, пластина, массив сингари элементларни қараш мумкин.

Ҳар қандай диск текисликда 3 та эркинлик даражасига, яъни диск 2 йўналиш бўйлаб кўчишга ва ўз ўқи атрофида бурилиш бурчагига эга бўлади (3.2 - расм, а).


Энг оддий диск бу стержендир. 3.2-расм, а да тасвирланган стержен (диск)нинг бирор қўзғалмас координаталар ўқига нисбатан ҳолатини учта х, y, φ параметрлар орқали аниқлашимиз мумкин. Агар текисликда бирор А нуқта берилган бўлса, унинг ҳолати координаталар ўқига нисбатан олинган 2 та параметр ХA, YA билан аниқланади. Демак нуқтанинг эркинлик даражаси иккига тенг.


Иншоотлар қўзғалмас бўлиши учун иншоот дискларининг эркинлик даражаси чекланади. Бунинг учун дисклар ҳар хил боғланишлар ёрдамида бир-бирига туташтирилади. Бундай боғланишлар вазифасини шарнир ва таянчлар ўтайди. Шарнирлар оддий ва каррали бўлади. Оддий шарнир 2 та дискни ўзаро бирлаштиради (3.3-расм, а).



Download 285.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling