Қурилиш механикаси фанига кириш режа


Download 285.04 Kb.
bet5/6
Sana15.06.2023
Hajmi285.04 Kb.
#1480287
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-маъруза

Ш= СT - 3, (4.1)

бу ерда, СT - таянч стерженлари сони.


(4.1) шарт кўп оралиқли шарнирли статик аниқ балкалар учун зарурий шарт бўлиб, етарли бўла олмайди. Улар геометрик ўзгармас ва қўзғалмас бўлиши учун шарнирларни жойлаштиришнинг қуйидаги қоидаларига амал қилиш керак.




Ҳар бир оралиқда шарнирлар сони 2 тадан ортиқ бўлмаслиги шарт.





  1. Агар бир оралиқда шарнирлар сони 2 та бўлса, ундан олдинги ва кейинги оралиқларда шарнир бўлмаслиги шарт (4.1-расм, а).
  2. Агарда оралиқларда 1 тадан шарнирлар қўйилган бўлса, у вақтда балканинг бир оралиғи шарнирсиз бўлиши шарт (4.1-расм, б).


Агар кўп оралиқли балкада шарнирлар сони (4.1) шартни қаноатлантирган бўлиб, уларни жойлаштиришда юқоридаги қоидага амал қилинмаган бўлса, у ҳолда унинг бир қисми статик ноаниқ, қолган қисми эса геометрик ўзгарувчан бўлиши мумкин. Масалан, 4.2-расмда тасвирланган балкада шарнирлар сони Ш = СT - 3 = 6 - 3 = 3 та бўлиб, (4.1) шарт қаноатланади, яъни берилган кўп оралиқли шарнирли балка геометрик ўзгармас бўлишининг зарурий шарти бажарилади, аммо шарнирларнинг жойлашиши юқоридаги қоидага мос келмаслиги сабабли, балканинг АШ1, Ш1ВШ2, Ш2Ш3 элементлари геометрик ўзгарувчандир, чунки бу элементлар узуқ чизиқлар билан тасвирлангандек эркин кўчишга эга. Балканинг CДЕ қисми эса статик ноаниқдир. Шундай қилиб, берилган балкани статика тенгламалари ёрдамида ҳисоблаб бўлмайди.


2. Кўп оралиқли статик аниқ балкалар учун қаватларора схемаларини чизиш.


Кўп оралиқли шарнирли статик аниқ балкаларни ҳисоблаш учун уларнинг элементларининг ўзаро боғланиши ёки қаватли схемалари тузилади. Бунинг учун у асосий ва ёрдамчи балкаларга ажратилади (4.3-расм, а, б).


Асосий балка ўзига ва ёрдамчи балкаларга таъсир қилаётган юкларни қабул қилиб, ҳаммасини бевосита ерга узатади. Ёрдамчи балкалар эса, ўзларига таъсир қилаётган юкларни қисман ерга ёки тўлиғича асосий балкага ёки ўзидан пастдаги ёрдамчи балкага узатади (4.3-расм, б). Агарда ёрдамчи балка бевосита ер билан боғланган бўлмаса, унга осма балка дейилади (4.3- расм, а).






Кўп оралиқли шарнирли статик аниқ балкаларни ҳисоблаш доимо осма ёки ёрдамчи балкадан, ёрдамчи балкаларнинг ҳам энг юқоридагисидан бошланади.


Кўп оралиқли шарнирли статик аниқ балкалардаги ички зўриқишларнинг ўзгариши оддий балкалар каби бўлиб, бу бизга материаллар қаршилиги фанидан маълум.





Download 285.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling