ҚУРИЛИШ ПУДРАТ ШАРТНОМАСИ
№____-сонли
Тошкент шаҳар. «____» _____________ 2023 йил.
«World-Class Houses» MCHJ директори Зайнитдинов Шухрат Шокиржон ўғли, жамият Устави асосида иш юритувчи кейинги ўринларда «ҚУРУВЧИ» деб юритилади ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси _____________________________________ паспорт серия рақами ____ ________________ ____.____.__________ ___________________________________________ ИИБдан берилган кейинги ўринларда «БУЮРТМАЧИ» деб юритилади, иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагича туздик ва имзоладик.
ШАРТНОМА МАВЗУСИ
Мазкур қурилиш пудрат шартномаси доирасида барча ишларни бажариш даврида аҳолига кўп қаватли турар-жой биноларини қуриш мақсадида ажратилган ер участкасида қурилиш ишлари олиб борилади. Объектнинг қурилиш майдони чегараси ажратиб қўйилади ёки бош режага мувофиқ белгиланадиган бошқа белгилар билан белгилаб қўйилади. Шартномага асосан «БУЮРТМАЧИ» учун қурилаётган Навоий вилояти Қизилтепа тумани “Фурқат” маҳалла фуқоролар йиғини худудида жойлашган ер жойда қурилаётган кўп қаватли турар-жой биносининг ____-қаватида жойлашган ____ кв.мли ____-хонали -хонадонни «ҚУРУВЧИ» ишларни белгиланган тартибда бажариб, топши_риш мажбуриятини олади. «БУЮРТМАЧИ» эса «ҚУРУВЧИ»га қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитларни яратиш, тўловни белгиланган тартибда амалга ошириш мажбуриятини олади.
ШАРТНОМА БЎЙИЧА ИШЛАР ҚИЙМАТИ
Томонларнинг ўзаро келишувига асосан шартноманинг умумий қиймати ___________________ (__________________________________________________ ) сўм қийматда қилиб белгиланди.
«ҚУРУВЧИ»_НИНГ_МАЖБУРЯТЛАРИ'>«ҚУРУВЧИ» НИНГ МАЖБУРЯТЛАРИ:
Кўп қаватли турар-жой биносини тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига қатъий амал қилган ҳолда қуриб битказади.
Бинониг подъезларини (кириш қисмларини) ҳамда турар-жой биносининг олд ва орқа томонларидаги ободонлаштириш ишларини лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган ҳолатларида қуриб битказади.
Хонадонларнинг ички қисмига иссиқ ва совуқ сув қувурларини, иситиш ҳамда электр енергияси тармоқларининг уланиш қисмини олиб киради ва «ҚУРУВЧИ» томонидан «БУЮРТМАЧИ»га кириш эшиги, ташқи дераза ромлари, икки контурли иситиш қозони ҳамда уйнинг пол қисми стаяжка қилиб берилади.
Шунингдек турар-жой биносида истиқомад қиладиган аҳолининг қулайликлари учун лойиҳа смета ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ободонлаштариш ишларини амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |