Қурилиш пудрати шартномасида нархни белгилаш ва ўзгартириш
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
пудрат шартномаси (2) (2) (1)
бахоловчи гуруҳ - офертани бахолаш учун танлов
комиссияси томонидан ташкил этиладиган вақтинчалик орган; бахолаш мезонлари - талабгорларни танлаш ҳамда офертани баҳолаш ва савдолар ғолибини аниқлаш учун фойдаланиладиган кўрсаткичлар; оферент - малака танловидан ўтган ва офертаси танлов савдолари ташкилотчиси томонидан рўйхатдан ўтказилган талабгор; оферта - танлов ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ тақдим этилган танлов савдолари предметига нисбатан талабгорнинг таклифи; шартномавий жорий нарх - танлов савдолари натижалари бўйича белгиланадиган танлов савдолари предмети нархи; вақтинчалик иншоатлар – “Ёрдамчи пудратчи” томонидан қурилиш майдонида ўрнатиладиган ва ишларни бажариш учун зарур бўлган ҳар қандай типдаги вақтинчалик бинолар ва иншоатлар; беркитиладиган ишлар - сифати ва аниқлигини кейинги ишлар бажарилгандан кейин аниқлаш мумкин бўлмаган кейинчалик бажариладиган ишлар ва конструкциялар билан беркитиладиган ишлар; шартнома нархини бўлиб чиқиш - ишларнинг ҳар бир босқичи ёки турлари қийматини аниқ белгилаган ҳолда шартнома бўйича объектнинг умумий қийматини босқичларга тақсимлаш. • Капитал қурилиш учун пудрат шартномаси (кейинги ўринларда «Қурилиш пудрати шартномаси») — ушбу шартномага асосланиб пудратчи, буюртмачининг топшириғига кўра қурилиш ишларини бажариш мажбуриятини таваккал қилиб зиммасига оладиган, буюртмачи эса бажарилган ишни қабул қилиб оладиган ва ҳақини тўлайдиган шартномадир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling