Қурилишнинг миллий иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти


Download 12.37 Kb.
bet1/2
Sana18.10.2023
Hajmi12.37 Kb.
#1707754
  1   2
Bog'liq
2-мавзу


РЕЖА:
 2.1 Қурилишнинг миллий иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти
2.2 Миллий иқтисодиётнинг мустақил тармоғи сифатида қурилишнинг шаклланиши ва техник-иқтисодий хусусиятлари
2.3. Қурилишнинг ташкилий шакллари, моддий-техника базаси ва унинг тараққиёт истиқболлари
2-мавзу: Қурилиш - миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоғи
 
Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиёти тармоқлари қаторида қурилиш тармоғи нафақат иқтисодиётнинг асосий фондларини яратувчи участкаси сифатида, балки мамлакат иқтисодиётида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришларни ҳамда турли хусусиятларга эга бўлган ижтимоий соҳадаги долзарб вазифаларни амалга оширишда муҳим ўрин ва аҳамиятга эгадир (демографик тузилма ва унинг ўзгарувчанлиги, қишлоқ аҳолисининг юқори даражадалиги ҳамда уй-жой ва ижтимоий-маданий-маиший объектлар билан кам таъминланганлиги, ички инфратузилма, транспорт ва коммуникация қурилишларининг етарли даражада ривожланмаганлиги ва бошқалар).
Қурилиш тармоғида олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли 8100 тадан ортиқ қурилиш мажмуаси корхона ва ташкилотлари мулкчиликнинг нодавлат шаклига айлантирилди, яъни бу умумий сонга нисбатан 92,7 фоизни ташкил этади. Шунингдек, 65 тадан ортиқ қўшма корхоналар ва 2253 тадан ортиқ кичик ва ўрта қурилиш ташкилотлари фаолият юргизмоқда
Ушбу ташкилотлар томонидан яратилаётган маҳсулотлар ҳажмининг миллий иқтисодиёт ялпи даромадидаги улуши доимий равишда ортиб бормоқда. Шуни қайд этиш керакки, қурилиш тармоғи барча тадбиркорлик тузилмасининг кўпчилик қисми тўғри келадиган хусусий корхоналар сонининг ўсиш тенденцияси кузатилмоқда.
қурилишга тайёргарлик ишлари;
2) қурилиш жараёнининг ўзи;
3) тайёр ҳолдаги қурилиш объектини эксплуатацияга топшириш.
Қурилиш жараёни учта асосий босқичга ажратилади:
1)ишлаб чиқариш - асосий фондларни яратишнинг маҳсулот шакли сифатида;
2) амалга ошириш (реализация) - қурилиш маҳсулотининг асосий фондларга айланиши шакли сифатида;
3) пул маблағларини келгуси маҳсулотга айлантириш мақсадида такрор ишлаб чиқаришнинг навбатдаги даври(цикли)ни тайёрлаш.
Қурилиш ишлаб чиқариши жараёнига капитал қўйилмалар доиравий айланишининг қуйидаги учта босқичлари тўғри келади:
1) Қурилиш ишлаб чиқариши ва пировард маҳсулот характерига кўра нотурғун ва вақтинчалик бўлиб, уларнинг бир типда эмаслиги.
2) Қурилиш жараёни таркибига кирувчи барча операцияларнинг технологик жиҳатдан бир-бирига боғлиқлиги.
3) Қурилиш-монтаж ишлари мураккаблиги ва турлари бўйича улар ўртасидаги нисбатнинг нотурғунлиги.
4) Пировард қурилиш маҳсулотини яратишда турли ташкилотларнинг қатнашуви.
5) Қурилиш ишларида иқлим ва маҳаллий шарт-шароитнинг роли.
Қурилишнинг умумий хусусиятлари қуйидагича:
Инвестор - объект қурилишини молиялаштиришни хусусий ёки қарз маблағлар ҳисобига амалга оширувчи инвестиция фаолияти субъекти. Инвестор инвестиция натижаларини тасарруф қилишга тўлиқ юридик ҳуқуқларга эга.
Буюртмачи - техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқишдан бошлаб объектни фойдаланишга топшириш ёки объектнинг ишлаб чиқариш қувватига чиқишигача бўлган муддатда объект қурилишининг ташкилотчиси ва бошқарувчиси функцияларини қабул қилган ҳуқуқий ёки жисмоний шахс.
Қурилиш эгаси - қурилиш бўлаётган ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳуқуқий ёки жисмоний шахс. У буюртмачидан фарқли равишда қурилиш учун ажратилган ер майдонидан узоқ муддатли ижара шартлари асосида фойдаланади.

Download 12.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling