Ҳурматли солиқ тўловчи!


Download 84.49 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana26.01.2023
Hajmi84.49 Kb.
#1127500
  1   2   3
Bog'liq
Айланмани катий ставкада тулаш



Ҳурматли солиқ тўловчи!
 
 
Тадбиркорлик 
субъектларини 
қўллаб-қувватлаш 
бўйича 
амалга 
оширилаётган ислоҳотлар изчил давом эттирилган ҳолда, айланмадан олинадиган 
солиқ тўловчиларга мажбуриятини бажаришни янада соддалаштириш мақсадида 
2023 йил 1 январдан бошлаб солиқнинг қатъий белгиланган суммадаги ставкаси 
жорий этилди.
Айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммадаги 
ставкаси.
Т/р
Солиқ тўловчилар
Бир йиллик 
солиқ 
ставкалари
(млн сўмда)
1.
Жами даромади беш юз миллион сўмдан 
ошмаган солиқ тўловчилар
20
2.
Жами даромади беш юз миллион сўмдан юқори 
бўлган солиқ тўловчилар
30
Ушбу солиқни тўловчи тадбиркорлик субъекти томонидан мазкур солиқ 
ставкасини танлаш ихтиёрий ҳисобланади. Солиқ суммаси ойма-ой бўлиб 
тўланилади.
Солиқни ушбу ставкада тўлашга ўтиш орқали қуйидаги имкониятларга 
эга бўласиз:
биринчидан, солиқ органларига молиявий ҳисоботлар ва айланмадан 
олинадиган солиқ ҳисоботи тақдим этилмайди;
иккинчидан, товарларни кирим ва чиқим қилишнинг ҳисобини юритиш 
талаб этилмайди;
учинчидан, айланмадан олинадиган солиқ ҳисобот тақдим этилмаганлиги 
сабабли ушбу солиқ тури бўйича камерал солиқ текширувидан олдинги 
автоматлаштирилган таҳлил ўтказилмайди;
тўртинчидан, соф фойдадан таъсисчиларга дивиденд берилганда 5 фоиз 
ставкада дивиденд солиғи олинмайди.
бешинчидан, айланмадан олинадиган солиқ тўловчи календарь йилнинг 
исталган ойида ушбу ставкада солиқ тўлашга ўтиши мумкин
Бунда, солиқ миқдори қатъий белгиланган суммани ўн иккига бўлиш ва 
олинган натижани жорий солиқ даврининг якунига қадар қолган ойлар сонига 
кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Солиқни ушбу ставкада тўлашга ўтиш учун солиқ тўловчи шахсий кабинети 
орқали солиқ органига бир марта хабарнома юборади.
2023 


йил январь ойидан ўтиш учун 2023 йил 25 январгача, февраль ойи ва кейинги 
ойларидан ўтиш учун эса ой бошлангунга қадар ўн кундан кечиктирмай хабарнома 
тақдим этилади. Айланмадан олинадиган солиқни умумий тартибда тўлашга 
навбатдаги солиқ давридан бошлаб қайтилади.

Download 84.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling