Ҳурматли талаба!!! Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида фанлар бўйича назоратларни


Download 231.73 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana09.02.2023
Hajmi231.73 Kb.
#1180661
  1   2   3
Bog'liq
Hurmatli sirtqi ta\'lim talabasi!



 
ҲУРМАТЛИ ТАЛАБА!!! 
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат 
университетида фанлар бўйича назоратларни 
ташкил этиш ва ўтказиш бўйича эслаб 
қолишингиз лозим бўлган муҳим қоидалар билан 
танишиб олинг.
 
 
Ш.Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида Сизнинг фанлар бўйича 
билимингиз Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 
9 августдаги 19-2018-сон буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларида 
талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисида”ги Низомга мувофиқ 
ишлаб чиқилган, Самарқанд давлат университети кенгашининг 2022 йил 31 мартдаги 9-
сон йиғилиш қарори билан тасдиқланган “Самарқанд давлат университетида 
талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари”га асосан 
баҳоланади. 
 
Сизнинг фанлар бўйича билимингиз ёзма иш ёки тест шаклида ўтказиладиган
якуний назорат ўтказиш орқали аниқланади. 
 
Якуний назоратлар бакалавриатуранинг сиртқи таълим шакли талабаларига 
Сиртқи бўлимда  ўтказилади. Назорат жараёни ва ишларни текширишда машғулот олиб 
борган профессор-ўқитувчилар иштирок этмайди.
 
Ёзма иш шаклидаги назоратлар махсус жиҳозланган хоналарда, видеокузатув 
остида фан дастурининг маъруза, амалиёт (лаборатория, семинар) ва мустақил иш 
мавзулари доирасидаги 5 та савол (ҳар бир саволга максимал 20 балл, жами 100 
балл)дан иборат вариантларга жавоб ёзиш асосида амалга оширилади. Ёзма ишлар 
текшириш учун сканерланган ҳолда республикамизнинг турдош олий таълим 
муассасаларига юборилади ва ушбу ОТМларнинг профессор-ўқитувчилари томонидан 
баҳоланади. 
Тест шаклидаги назоратлар видеокузатув остида компьютер синфларида фан 
дастурининг маъруза, амалиёт (лаборатория, семинар) ва мустақил иш мавзулари 
доирасидаги 50 та савол (ҳар бир тўғри жавобга 2 балл, жами 100 балл)дан иборат тест 
саволларига жавоб бериш асосида ўтказилади. 
Назоратлар натижасида тўпланган балл қуйидаги тизим асосида баҳога конвертация 
қилинади: 

Download 231.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling