Ҳурматли туман (шаҳар) хтб мудирлари ва умумтаълим муассасалари раҳбарлари диққатига!


Download 12.4 Kb.
Sana24.06.2023
Hajmi12.4 Kb.
#1653593
Bog'liq
1.2.3.курслар ишламайди


Ҳурматли туман (шаҳар) ХТБ мудирлари ва умумтаълим муассасалари раҳбарлари диққатига!
Кейинги вақтларда умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарлари томонидан муассасага педагог ходимларни ишга қабул қилишда амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари кўп учрамоқда.
Шу муносабат билан таълим тизимига оид қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар талабларидан келиб чиққан ҳолда Сизларга қуйидагиларни эслатиб ўтамиз:
Мактабга педагог ходимларни ишга қабул қилишда қуйидаги мезонларга риоя қилишингиз сўралади:
Бошланғич синф ўқитувчиси лавозимига - бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар;
Фан ўқитувчиси лавозимига - фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан йўналишига тўғри келувчи педагогик фаолият юритиш ҳуқуқи билан қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар
Сизлардан юқорида кўрсатиб ўтилганлардан ташқари бошқа мутахассисларни умумтаълим мактабига ўқитувчилик вазифасига қабул қилмаслик қатъиян талаб қилинади!
Шунингдек, дарс ўтиш ҳуқуқини бермайдиган диплом эгалари (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 07.12.2019 йил 393-сонли буйруғига асосан), тил ўргатиш ўқув марказларини битирган сертификат эгалари, академик лицей битирувчилари, дипломида фан ўқитувчиси йўналиши ёзилмаган касб-ҳунар коллежи битирувчилари ҳамда дипломлари нострификация қилинмаган мутахассисларга (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2021 йил 646-сонли қарорининг 7-боб 45-банд 3 қисмига асосан) ҳамда 1-,2-,3-курсларда сиртқи, масофадан, кечки, кундузги бўлимларда (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2005 йил 275-сонли қарорига асосан) таҳсил олаётган талабаларга дарс соатларини беришингиз қатъиян тақиқланади!
Ундан ташқари, вакант турган Ёшлар етакчиси лавозимига (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 07.12.2019 йил 393-сонли буйруғига асосан) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот (педагог, психолог, социолог, ижтимоий иш, менежмент ихтисослигига эга мутахассислар тайинланиши мумкин), 35 ёшдан ошмаган, хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни биладиган мутахассисларни тайинлашингиз талаб қилинади.
Агар юқорида номлари санаб ўтилган дарс ўтиши ҳуқуқига эга бўлмаган мутахассислар ишга қабул қилинган тақдирда ҳам улар туман халқ таълими бўлимининг тариф комиссияси томонидан тарифдан ўтказилмаслиги ва уларга ойлик маош тўланмаслиги ҳақида Сизларни огоҳлантирамиз.
Барча ХТБ ходимларига юборинг.
https://t.me/joinchat/AAAAAFlmhhCEyumuOg5A9A
Download 12.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling